Шкив (голландча зспуО — тасмали узатма детали; сирти текис ёки махсус ўйиқчали ғилдирак. Гардиши силиндрик, бочкасимон ёки шаклдор (понасимон тасмалар учун) бўлиши мумкин. Вал ва ўқларга шпонкап&р воситасида ўрнатилади. Ш. пўлат, чўян ва ёғочдан яхлит дискли, кегайли ёки ажраладиган қилиб тайёрланади. Автомашина тасмасини тортиб, таранглаштириб туришга хизмат қилади