Shlak
Шлак (нем.), тошқол — 1) металлургияда — эритиш жараёнларида (масалан, пўлат эритишда) суюқ металл сиртини қопловчи (совиганда тошсимон ёки шишасимон ҳолатга ўтувчи) эритма. Шлак печга махсус солинадиган флюс, металлургия реаксиялари натижасида ажралиб чиқадиган қўшилмалар ва ёқилғи кулидан иборат. Асосий компонентлари — кислотали оксидлар §ЙУ2ва асосли оксидлар СаО, ҒеО, М§0, шунингдек нейтрал оксидлар А1203, 2пО. Таркибидаги бу оксидларнинг миқдорига қараб, Ш. асосли ёки кислотали бўлиши мумкин.
Металлургия жараёнларида шлак муҳим рол ўйнайди: металлни печдаги муҳитнинг зарарли таъсиридан муҳофаза қилади, қалқиб чиқувчи қўшилмаларни бириктириб олади ва бошқалар физиккимёвий функсияларни бажаради; 2) буғ қозонлари ўчоХларида қаттиқ ёқилғи ёнганда ҳосил бўладиган қолдиқлар; 3) қурилишда — шлакпортландсемент, минерал пахта ва бошқалар олишда фойдаланиладиган хом ашё. Шлак бетон тўлдиргичлари сифатида, йўл қурилишида ишлатилади.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |