Шлезвигголштейн - Германия ери. Майдони 15,7 минг км². Аҳолиси 2,8 млн. киши (2001). Маъмурий маркази — Кил шаҳри Мамлакат шим.да, Ютландия ярим орол ва Шимолий Германия пасттекислигида жойлашган. Шимолий ва Болтиқ денгизлари ўраб туради. Ер юзаси шарқий ва жан.шарқий қисмида сертепали текислик. Ш.Г. — Германиянинг аҳолиси сийрак ери. Хўжалиги индустриалаграр характерга эга. Кемасозлик ривожланган. Озиқовқат, мис эритиш, тўқимачилик, машинасозлик саноати корхоналари мавжуд. Балиқ овланади. Йирик шаҳарлари: Любек, Кил, Рендсбург, Хейде ва бошқалар Қишлоқ хўжалигида гўшцут чорвачилиги ривожланган. Ш.Г.нинг жан.шарқий қисмида донли экинлар, қанд лавлаги, картошка, сабзавот экинлари экилади. Туризм ривожланган.

Қадимда Ш.Г. 2 қисмдан: Шлезвиг герсоглиги ва Голштейн графлигидан иборат бўлган. 1386-йилда ягона Голштейн графлигига бирлаштирилган. 1460-йилдан Дания қироллиги таркибида. 1864-йилги Дания уруши оқибатида Австрия бошқаруви остига ўтди. 1866-йилги Австрия—Пруссия уруши натижасида Пруссия провинсияси ҳисобланди. 1949-йилдан Германия ери.