Шлиф (нем. — йўниш, силлиқлаш) (геологияда) — микроскопик тадқиқотлар учун мўлжалланган тоғ жинси, минерал ёки кўмирдан тайёрланган пластинка. Ш.лар 2 хил бўлади —шаффоф ва руда Ш. (аншлиф). Шаффоф Ш. — юпқа пластинка (0,03 мм) нинг икки томони силлиқланиб, юпқа ойнага махсус елим (эпоксид, канада балзами) ёрдамида ёпиштирилади, усти ҳам ўта юпқа ойна билан қопланади. Аншлиф — минерал ва тоғ жинсларини ўтувчи нур орқали ўрганиш учун тайёрланади. шаҳрини ўтувчи нур ёрдамида ўрганиш — петрографиянинг асосий методларидан бири. Ш. микроскоп остида мукаммал ўрганилади, бунда тоғ жинсларининг минерал таркиби, ички ва ташқи тузилиши аниқланади. Бунинг учун қутбланган микроскоплардан фойдаланилади.