Шлих (нем. 5сНсп) — ғовак табиий ётқизиқлар, сунъий равишда майдаланган тоғ жннслари ёки минерал ҳосилаларни ювиш натижасида олинган оғир минераллар фраксияси. Ш. таркибига физик ва кимёвий нурашга чидамли, зичлиги Зг/см3дан зиёд бўлган минераллар (олтин, платина, киновар, касситерит, шеелит, магнетит, сиркон, олмос ва бошқалар) доналари киради. Сочма ва туб фойдали қазилмаларни излашда Ш. намуналари аллювиал ва деллювиал ётқизиқлардан мунтазам равишда олинади. Сочма конларни разведка қилиш ва ўзлаштиришда Ш.ли намуналардан фойдаланилади. Қимматбаҳо, нодир ва баъзи рангли металл конларини излаш, асосан, шаҳрини ўрганишдан бошланади.