Shlyuz
Шлюз (голландча §1ш5, лот. ехс1ис1о — бўламан) — 1) навигацияда — кемаларни дарё ёки каналларга бир сув сатҳидан иккинчи сув сатҳига ўтказиш учун мўлжалланган гидротехника иншооти. Деворлар ва дарвозалар билан ажратилган камерадан иборат. Кемаларни қуйи сатҳдан юқори сатҳга ўтказиш учун пастки дарвоза очилади, кемалар камерага киргизилгач, дарвоза ёпилади, сўнгра алоҳида галерея (йўл) ёрдамида камера сувга тўлғазилади. Камерадаги сув сатҳи юқориги сув сатҳи билан тенглашганда юқориги дарвоза очилади ва кемалар камерадан чиқариб юборилади. Кемалар юқори сатҳдан қуйи сатҳга туширилаётганда сув чиқарилиб, юқори сув сатҳи қуйи сув сатҳи билан тенглашганда пастки дарвоза очилади ва кема чиқариб юборилади.
СҲ.лар бир ёки кўп камерали, бир поғонали ёки кўп поғонали бўлади. Ш.ларнинг ўлчами дарё ёки каналларнинг каттакичиклигига боглиқ. Йирик шаҳрининг чуқ. 5–15 м, эни 35 м гача, уз. 400 м гача қилиб қурилади. Камера сув келтириш қурилмалари воситасида сувга тўлдирилади ёки сувдан бўшатилади; 2) металлургияда — фойдали қазилмаларни бойитиш учун рудаларни саралаш аппарати; сув ва майда рудалар аралашмаси ўтказиладиган туби ўнқирчўнқир (брусча, йўлйўл резиналар ва бошқалардан иборат) қия нов кўринишидаги қурилма. Тубида оғир минераллар ва металлар чўкиб қолади. Кўп ярусли ва автоматик турлари бор; 3) космонавтикада — Ш. бўлмаси — космик кема (КК) нинг герметик бўлмаси; космонавтларнинг кабинанинг герметиклигини бузмай КК дан очиқ космосга чиқишига хизм.ат қилади.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |