Shofirkon
Бу мақолада манбалар <реф></реф> тегларига олинмаган ёки умуман кўрсатилмаган. |
Шофиркон — Ўзбекистон Республикаси Бухоро вилояти Шофиркон туманидаги шаҳар (1995-йилдан), туман маркази (1926-йилдан). Вилоят маркази (Бухоро)дан 40 км узоқликда жойлашган. Яқин темир йўл стансияси — Қизилтепа (32 км). Аҳолиси 17 минг киши (2004), асосан, ўзбеклар, шунингдек, тожик, қозоқ, татар, рус, украин ва бошқалар миллат вакиллари ҳам яшайди.
Шофиркон | |
|---|---|
| шаҳар | |
| 40°07′0″Н 64°30′0″Э / 40.11667°Н 64.50000°Э | |
| Мамлакат | Ўзбекистон |
| вилоят | Бухоро вилояти |
| туман | Шофиркон тумани |
| Аҳолиси (2004) |
17 000 |
| Вақт минтақаси | УТC+5 |
|
| |
Тарихи
Шофиркон Ўзбекистоннинг қадимий шаҳарларидан бири. Унинг келиб чиқиши ҳақида Х асрда яшаб ўтган тарихчи Наршахий „Бухоро тарихи“ асарида қуйидагича ёзади:"Сосонийлар сулоласи вакили Кисронинг фарзандларидан бири Шопур отасидан аразлаб Бухоро вилоятига келади, бу ерда уни Бухорхудот яхши кутиб олади. Шопур ов қилишни ёқтиради ва бир куни ов қилиш мақсадида ҳозирги Шофиркон ерларига бориб қолади. У ҳудуд ҳали обод қилинмаган, яйлоқ, ов қилинадиган жой бўлгани сабаб Шопурга бу жой хуш келади ва бу жойни обод қилиш учун ўзига улуш қилиб беришини Бухорхудотдан сўрайди ва у рози бўлади. Шопур бу ерда катта анҳор қазитади ва уни ўз номи билан яъни „Шопурком“ деб атайди ва шу анҳор бўйлаб қишлоқлар ва қаср қурдиради. Бундан ташқари Шопур Вардона қишлоғини ҳам бунёд қилиб, у ерда ўзи учун турар жойга эга бўлиш мақсадида қаср қурдиради. Унинг вафотидан сўнг, қишлоқлар авлодларига мерос бўлиб қолади."[1] шу тариқа Шофиркон шаҳри бунёд қилинади. Манбааларда Варданзе номи-Вардана,Варданзи,Вардани,Варзанзе тарзида учрайди. „Ўзбек совет энсиклопедияси“да Варданзе сўзига қуйидагича изоҳ берилади:Варданзи-қадимги подшоҳларнинг махсус қароргоҳи, ҳозирги Бухоро вилояти Шофиркон раёнидаги „Қўрғони Варданзи“ номи билан машҳур хароба. Тарихий манбаларда унинг Бухородан қадимийроқ эканлиги, шоҳ Шопур бунёд қилганлиги ҳақида маълумотлар бор. Варданзида ҳар ҳафта бозор бўлгани савдонинг тараққий этганлигидан даракдир ва Варданзи матоларини, бронзасини бошқа жойларга олиб бориб сотишган. Варданзи ҳали археологик жиҳатдан тўлиқ текширилмаган аммо милоднинг ВИ асрларига оид материалларига кўра, у ўша даврда гуллаб яшнаган. Араб истилоси даврида(ВИИИ аср боши) Бухородан алоҳида бўлган мустақил подшолик пойтахтига айланган"[2]
Шофиркон шаҳрида вино заводи, пахта тозалаш заводи ва бошқалар саноат корхоналари, 4 та қурилиш ташкилоти, босмахона, деҳқон бозори, новвойхона, автовокзал, меҳмонхона, алоқа бўлими, турли банклар бўлимлари, 100 дан ортиқ савдо, жамоат овқатланиш ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари мавжуд. 50 умумий таълим мактаби, болалар ва ўсмирлар спорт мактаби, Мухтор Ашрафий номидаги санъат мактаби, 4 касб-ҳунар коллежи (қишлоқ хўжалиги, маиший хизмат кўрсатиш, иқтисодиёт коллежлари, педагогика колледжи) бор. 9 кутубхона, маданият уйи, маданият ва истироҳат боғи, „Хотира“ ёдгорлиги, стадион, 10 дан ортиқ спорт майдончалари, 5 спорт зали мавжуд. Марказий туман касалхонаси, 4 поликлиника, 10 дорихона аҳолига хизмат кўрсатади.
Ад. Наршахий, Бухоро тарихи, Т., 1966; Махмуд ибн Вали, Море тайн относително доблестей благородних (География), Т., 1977; Бухоро Шарқдурдонаси, Т., 1997.
Манбалар
- ↑ „архив нусхаси“. 2022-йил 18-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 17-июл.
- ↑ ҳттпс://уз.wикипедиа.орг/wики/О%CА%ББзбек_совет_энсиклопедияси
Адабиётлар
- С.Мухтор, К.Бобомурод. Шофиркон тарихи, Тошкент, 1998.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |