Shoh begim
Шоҳ Бегим (тах. 1570-йил — 1605-йил 5-май) — шаҳзода Салимнинг (кейинчалик подшо Жаҳонгир) биринчи турмуш ўртоғи бўлган. У Ражпутлар оиласида туғилган малика эди ва Жаҳонгирнинг подшолик тахтига ўтиришидан бироз олдин ўз жонига қасд қилган. У шаҳзода Салимнинг хотини, Султон-ун-Нисо Бегим ва Хусрав Мирзонинг онаси эди.
| Шоҳ Бегим | |
|---|---|
| Бобурий ва Ражпут маликаси Бобурий ҳукмдор Жаҳонгирнинг хотини | |
|
Шоҳ Бегим қабри | |
| Туғилиши |
1570-йил Амер, Ражпутана, Ҳиндистон |
| Вафоти |
1605-йил 5-май Оллоҳобод, Ҳиндистон |
| Дафн этилган жой |
Хусрав боғи, Оллоҳобод |
| Турмуш ўртоғи | Жаҳонгир 1585-йилдан |
| Фарзандлари |
Султон ун Нисо хоним Хусрав Мирзо |
| Отаси | Ража Бҳагван Дас |
| Дини | Ҳиндуизм |
Оиласи
Шоҳ Бегим манбаларда ёзилишича, Манбҳавати Бай, халқ орасида Ман Бай[1] номи билан танилган, Амер ҳукмдори Ража Бҳагван Даснинг қизи бўлган[2]. У Ража Бҳармалнинг набираси ва Ража Ман Сингх ва Ража Мадҳо Сингхнинг синглиси эди. Қолаверса, у Мариам-уз-Замонийнинг жияни бўлиб, охир-оқибат Марям хоним оғли Салимга қизни олиб бериб, унга қайнона ҳам бўлган[3]. Унинг шаҳзода Салим билан никоҳини холаси ва қайнонаси Мариам-уз-Замоний уюштирган.
Никоҳ
Салим ўн беш ёшида амакиваччаси Ман Байга унаштирилган. Абдулқодир Бадаюний айтганидек, бу никоҳ шаҳзода Салимнинг онаси Мариам-уз-Замоний хоҳиши билан бўлган. Акбар бу никоҳга келиннинг оиласи тоза қонга мансублиги учун розилик билдирган. Ман Бай ўзининг гўзаллиги, юксак хулқ-атвори ва одоби билан машҳур эди. Акбарнинг ўзи барча зодагонлари билан бирга Ражанинг саройига борган ва 1585-йил 13-февралда тўйни мусулмон қозилари иштирокида ҳиндларнинг ўзига хос маросимлари билан бирга нишонлади[4].
Бҳагван Дас томонидан берилган сепга юзта фил, бир нечта от, заргарлик буюмлари, қимматбаҳо тошлар ўрнатилган кўп ва хилма-хил олтин ва кумуш идишлар ва бошқа ҳар хил бойликлар кирган. Уларнинг миқдорини ҳисоблаб бўлмайди. Подшо зодагонларига форс, турк ва араб отлари, олтин эгарлари билан совға қилинган. Келин билан бирга ҳинд, ҳабаш ва черкеслардан бўлган бир нечта эркак ва аёл қуллар берилган[5]. Бобурийлар саройининг энг юқори мартабали зодагонларининг қароргоҳи бўлган саройда келинни Акбар, шаҳзода Салимнинг онаси бўлган Мариам-уз-Заманий кутиб олишди[4].
Низомуддин шаҳзода Салимнинг биринчи хотини сифатида у энг яхши ва энг муносиб малика ҳисобланганини таъкидлайди[6]. Абул Фазл „Акбарнома“да уни иффат гавҳари сифатида тасвирлайди: ажойиб гўзаллик ва нафосатга эга бўлган ниҳоятда гўзал аёл эди деган[7].
Эр-хотиннинг биринчи фарзанди Султон-ун-Нисо Бегим исмли қизи бўлиб, у 1586-йил 25-апрелда туғилган ва 1646-йил 5-сентабрда вафот этган[8]. Малика олтмиш йил яшади. Эр-хотиннинг иккинчи фарзанди Хусрав Мирзо исмли ўғил бўлиб, у 1587-йил 16-августда туғилган. Ман Бай шаҳзода туғилишида „шоҳ бегим“ яъни „подшолик хоними“ деган нуфузли унвонга сазовор бўлган[9][10].
Жаҳонгирга бўлган самимий садоқати билан Ман Бай унинг қалбидан алоҳида ўрин эгаллади. Жаҳонгир уни жуда яхши кўрарди ва шаҳзодалик даврида ўзининг бош турмуш ўртоғи қилиб тайинлаган эди. Жаҳонгир ўз таржимайи ҳолида унинг ўлимига ишора қилар экан, унга бўлган садоқати ва меҳрини қайд этади[11]. У кўнгли бўш аёл эди, ҳақоратлардан тезда хафа бўларди. „Хоним [Шоҳ Бегим] ҳарамдаги бошқа аёллар устидан ҳукмронликка интиларди ва баъзилар унинг иродасига заррача қаршилик кўрсаца ҳам кўнгли ўксиб қоларди“, деган эди Иноятуллоҳ.
Шоҳ бегим Хусравга отасига садоқатли бўлишни доимо маслаҳат бериб турарди. Бунинг фойдаси йўқлигини кўриб, ота ва ўғилни яраштириш йўлини тополмай, ота-ўғил муносабатларидан жуда қийналди. Ўғлининг отасига қилган хиёнатларидан тўйиб ўз жонига қасд қилишга қарор қилган. Бу унинг эри Салимга бўлган садоқатининг белгиси эди[12].
Вафоти
Шоҳ Бегим 1605-йил 5-майда вафот этган[13]. У ўғли Хусрав ва укаси Мадхо Сингхнинг Жаҳонгирга нисбатан ножўя хатти-ҳаракатларига чидаб тура олмади, бу эса унинг ҳаётга умидини йўқолишига олиб келди[14]. Салимнинг Акбарга Хусравдан тинмай шикоят қилишлари унинг хаёлини саросимага солиб, юрагини ғамгинлик билан тўлдирган эди. Хусравнинг отасига меҳрибон ва садоқатли бўлиши учун ҳеч қандай муваффақиятга эриша олмагани уни қайғуга ботирди ва хафаликларини янада оширди. Бир куни Салим овга кетганида, канизакларидан ўғирлаб, ортиқча афюн истеъмол қилиб, ўз жонига қасд қилди[11]. Жаҳонгир унинг ўлими ҳақидаги хабардан қаттиқ қайғурди ва тўрт кун давомида овқат емади.
Акбар Салимнинг аҳволидан хабар топгач, унга шунчалик меҳр ва раҳм-шафқат билан таъзия хати ёзиб, ўғлини тинчлантириш учун унга шараф либоси ва салласини жўнатди. Ниҳоят, онаси Мариам-уз-Замоний уни тинчлантиришга эришди[15].
Жаҳонгир унинг шарафига қабрини обод қулишни буюрди ва унга атаб қуриладиган мақбара ишларини Оллоҳобод саройининг бош рассоми Оқо Ризога топширди. Шоҳ Бегим мақбараси Оллоҳободдаги Хусрав Боғда жойлашган. Унинг қурилиши 1606-07-йилларда тугалланган[16].
Фарзандлари
Жаҳонгир билан Шоҳ Бегимнинг иккита фарзанди бўлган:
- Султон-ун-Нисо (1586-йил 25-апрел, Бобурийлар империяси — 1646-йил 5-сентябр, Бобурийлар империяси, Акбар мақбарасига дафн этилган, Сикандар, Агра)
- Хусрав Мирзо (1587-йил 16-август, Лаҳор, Бобурийлар империяси — 26.01.1622, Декан, Бобурийлар империяси, Хусрав Мирзо мақбарасига дафн этилган, Хусрав Боғи Оллоҳобод)
Яна қаранг
- Крутика Десаи Хон Доордаршанда ҳинд телесериали Нооржаҳандаги ролини ижро этди.
- Нета Шетти ЭПИC канали Сияасатда (Йигирманчи хотини асосида) Шоҳ Бегимни тасвирлаган.
- Ҳели Даруwала Шоҳбегим ролини Cолорс Чаннелнинг Дастаан-Э-Моҳаббат Салим Анаркали филмида маҳорат билан ижро этди.
- Жёцна Чандола Зеэ ТВ томонидан суратга олинган „Жодҳа ва Акбар“ филмида малика ролини ўйнаган.
Манбалар
- ↑ Прасад, Ишwари. Тҳе Мугҳал Эмпире. Чугҳ Публиcатионс, 1974 — 294-бет.
- ↑ Тҳе Проcеэдингс оф тҳе Индиан Ҳисторй Cонгресс - Волуме 64. Индиан Ҳисторй Cонгресс, 2004 — 598-бет.
- ↑ Флорес, Жорге. Тҳе Мугҳал Падшаҳ: А Жесуит Треатисе он Эмперор Жаҳангир'с Cоурт анд Ҳоусеҳолд. БРИЛЛ, 20-ноябр 2015-йил — 91 н. 23-бет. ИСБН 978-9-004-30753-7.
- ↑ 4,0 4,1 Прасад 1930.
- ↑ Ожҳа, П. Н. Нортҳ Индиан соcиал лифе дуринг Мугҳал период. Ориэнтал Публишерс & Дистрибуторс, 1975 — 131-бет.
- ↑ Аҳмад, Низамуддин. Табақат-и-Акбари — 599-бет.
- ↑ Фазл, Абул. Аин-И-Акбари, 1590 — 677-678-бет.
- ↑ Жаҳангир, Эмперор. Тҳе Жаҳангирнама: мемоирс оф Жаҳангир, Эмперор оф Индиа. Фреэр Галлерй оф Арт анд тҳе Артҳур М. Саcклер Галлерй, Смитҳсониан Институтион; Неw Ёрк: Охфорд Университй Пресс, 1999 — 7 н. 20, 29 н. 36-бет.
- ↑ Шарма, С. Р.. Мугҳал Эмпире Ин Индиа: А Сйстематиc Студй Инcлудинг Соурcе Материал, Волуме 2. Атлантиc Публишерс & Дист, 1999 — 310-бет. ИСБН 978-8-171-56818-5.
- ↑ Ниcолл, Фергус. Шаҳ Жаҳан: Тҳе Рисе анд Фалл оф тҳе Мугҳал Эмперор. Пенгуин Боокс Индиа, 2009 — 26-бет. ИСБН 978-0-670-08303-9.
- ↑ 11,0 11,1 Тҳе Тūзук-и-Жаҳāнгīрī ор Мемоирс оф Жаҳāнгīр, Волуме 2 Рогерс: . Роял Асиатиc Соcиэтй, Лондон, 1909 — 13-бет.
- ↑ Жаҳангир, Эмперор. Тҳе Жаҳангирнама: мемоирс оф Жаҳангир, Эмперор оф Индиа. Фреэр Галлерй оф Арт анд тҳе Артҳур М. Саcклер Галлерй, Смитҳсониан Институтион; Неw Ёрк: Охфорд Университй Пресс, 1999 — 51-бет.
- ↑ Жоурнал оф тҳе Роял Асиатиc Соcиэтй оф Греат Бритаин анд Иреланд. Cамбридге Университй Пресс фор тҳе Роял Асиатиc Соcиэтй, 1907 — 604-бет.
- ↑ Жаҳангир, Эмперор. Тҳе Тузук-и-Жаҳангири; ор, Мемоирс оф Жаҳангир. Транслатед бй Алехандер Рогерс. Эдитед бй Ҳенрй Беверидге. Лондон Роял Асиатиc Соcиэтй, 1909 — 56-бет.
- ↑ Дутт, Гуру. Ганга ки Дҳара — 79-бет. ИСБН 9386336065.
- ↑ Ашер, Cатҳерине Б.. Арчитеcтуре оф Мугҳал Индиа, Парт 1, Волуме 4. Cамбридге Университй Пресс, 24-сентабр 1992-йил — 104-бет. ИСБН 978-0-521-26728-1.
Адабиётлар
- Прасад, Бени. Ҳисторй оф Жаҳангир. Тҳе Индиан Пресс, ЛТД, Аллаҳбад, 1930.
Ҳаволалар
- „Ҳисторй оф Ислам ин Индиа Тҳе Wорлд Cонқуэрор: Жаҳангир (1569-1627) бй Др. Нериа Ҳ. Ҳеббар“. Боложи.cом (2002-йил 12-июн). 2010-йил 28-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 18-май.