Шоҳ Эдип
„Шоҳ Эдип“ — юнон драматурги Софокл қаламига мансуб трагедия. Айрим олимлар трагедия эрамиздан аввалги 429-йилда илк бор саҳналаштирилган деб ҳисобласа-да, аслида бу аниқ маълумот эмас[1]. „Шоҳ Эдип“ трагедиясида қадимги юнон мифологиясидан кенг фойдаланилган. Софоклнинг ижодий чўққиси ҳисобланган бу асар ҳозирги кунгача жаҳон театри саҳнасидан тушмай келади.
|
Асарнинг 1340-йилда чоп этилган нусхаси | |
| Асл номи | Оэдипус Тйраннус |
|---|---|
| Муаллиф(лар) | Софокл |
| Таржимон(лар) | Асқад Мухтор |
| Жанр(лар)и | трагедия |
Ўзбекча таржимаси
Трагедияни Асқад Мухтор ўзбекчага таржима қилган[2]. Бу таржима асарнинг ўзбек тилидаги илк ва ягона таржимасидир. Мухтор асарни 1958-йилда Москва шаҳрида „Художественная литература“ нашриётида чоп этилган русча таржимасидан ўзбекчага ўгирган. Ўзбекча таржима 1979-йил Тошкент шаҳрида Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриётида чоп этилган.
Мухтор трагедияни ўзбекчага эркин таржима қилган: ўзбек китобхони учун тушуниш қийин бўлган жой, элат номлари ҳамда атамалар ўзгартирилган ёки тушиб қолдирилган.
Манбалар
- ↑ Кнох, Бернард М. W. (1956). „Тҳе Дате оф тҳе Оэдипус Тйраннус оф Сопҳоcлес“. Тҳе Америcан Жоурнал оф Пҳилологй. 77-жилд, № 2. 133-бет. дои:10.2307/292475.
- ↑ Ҳасанова, Барно (2024). „Софокл ва унинг "Шоҳ Эдип"и таржимаси хусусида“ (ПДФ). Ўзбек адабиёцҳунослигининг долзарб масалалари. 229ғ234-бет. Қаралди: 30-август 2025-йил.
{{cите магазине}}: CС1 маинт: дате формат ()
Ҳаволалар
| Китобга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |