Шоҳ Жаҳон (1592.05.01, Лоҳур 1666.22.01, Агра) — Бобурийлар салтанати ҳукмдори (1627—58).

Асл исми Шаҳобиддин Муҳаммад Хуррам (тахт номи Шоҳ Жаҳон И, 1628-йилгача Шоҳ Жаҳон Баҳодир мансаб билан Шоҳзода Хуррам Баҳт Баҳадур-Мирза деб номланган; Тож Маҳал қурилиши билан ўз номини абадийлаштирган Бобурийлар империясининг Подшоҳи (1627-1658).

Шоҳ-Жаҳон

Жаҳонгиршоҳнинг 3-ўғли. 1616-йил Декан (тўғрироғи — Дакан)даги ғалабасидан сўнг Шоҳ Жаҳонномини олган. 1622—25-йиллар отаси Жаҳонгиршоҳга қарши урушиб, енгилган. 1627-йилда тахт учун курашларда ғолиб бўлиб, "Абул Музаффар Шаҳобиддин Муҳаммад Соҳибқирони Соний" тахаллусини олган. Тахтга ўтирган заҳоти бир қанча исёнларни бостиришга мажбур бўлган.

Тож Махал мақбараси, Агра

Шоҳ Жаҳон пойтахтни Аградан Деҳлига кўчирган. Бу даврда адабиёт, санъат, мусиқа ва бошқалар фанлар ривож топган. Шоҳ Жаҳон бир қанча муҳташам обидаларни бунёд эттирган — Аграда Тожмаҳал, Қизил қалъа, Деҳлида Жоме масжид, Лоҳурда Шалимар боғи ва бошқалар Шоҳ Жаҳон даврида Бобурийлар салтанати таназзулга юз тута бошлаган.

1630—33-йилларда Гужарат ва Деканда қаттиқ қурғоқчилик туфайли очарчилик бўлган, халқнинг аҳволи оғирлашган, шунинг учун Шоҳ Жаҳон мазкур ўлкалардаги ер солиғини камайтирган. Шоҳ Жаҳон даврида Европа савдо компанияларининг Бобурийлар давлатига суқилиб кириши кучайган, Шу кезларда унинг ўг'иллари ўртасида тахт учун кураш авж олган. Бу курашда катта ўғли Аврангзеб ғолиб келиб, тахтни эгаллаган. Шоҳ Жаҳон Тожмаҳал мақбарасида хотини Мумтоз Маҳал ёнига дафн этилган.

Ад:. Файзиев Т., Темурийлар шажараси, Т., 1995.

Манбалар

Адабиётлар