Шоҳ Паран (бенгалча: শাহ পরান) – Силҳет минтақасида 14-аср давомида яшаган сўфий авлиё[1]. 1303-йилда у она томондан холасининг ўғли Шоҳ Жалол бошчилигидаги Силҳетнинг забт этилишининг якуний жангида иштирок этган.

Шоҳ Паран
শাহ পরান

Шоҳ Паран мақбараси
Шахсий маълумотлар
Вафоти
Силҳет, Бангладеш
Дини Ислом
Ота-онаси
  • Муҳаммад (отаси)
Мазҳаб Сўфийлик

Ҳаёти

Шоҳ Паран даргоҳи ёнида қурилган масжид

Шоҳ Параннинг туғилган пайтдаги исми номаълум, бироқ унинг исми Фарҳон бўлгани, кейинчалик эса „жон, руҳ“ маъносини англатадиган Паран шаклига бузилиб кетгани айтилади. Паран сўзи бенгал тилида эркалаш ифодаси сифатида ишлатилади. Бошқалар эса Шоҳ Паран номи „пирлар шоҳи“ деган маънодаги Шоҳ Пиран иборасининг бузилган кўриниши деб тахмин қиладилар.

Унинг отаси Муҳаммад бўлиб, Паран 11 ёшлигида вафот этган. Паран бобоси Саййид Аҳмад Кабир Суҳравардийдан, кейинроқ эса Нишопурлик дарвеш Аминнинг қўлида таълим олган. У Ислом динини ёйиш мақсадида Ҳинд яримороли бўйлаб уюштирилган сафарда Шоҳ Жалолга ҳамроҳ бўлишга қарор қилган[2]. 1303-йилда Паран Шоҳ Жалол бошчилигида рожа Гоур Говиндага қарши Силҳетнинг забт этилишининг якуний жангида қатнашган.

Бироз вақт ўтиб, Паран Деҳлида Низомуддин Авлиё томонидан Жалолга совға қилинган Жалали Кабутар – кабутарлардан бирини еб қўйгани айтилади. Натижада Паран Силҳет шаҳри ташқарисига сургун қилинган[3]. У ҳозирги Ходим Нагар, Дакшингарҳ ҳудудидаги тепалик устида хонқоҳ барпо этган ва бу жой Шоҳ Паран тепалиги номи билан танилган[4].

Вафоти ва мероси

Шоҳ Паран зиёратгоҳининг кириш дарвозаси

Паран уйланмаган ва авлод қолдирмаган ҳолда вафот этган. У ўз хонқоҳи яқинига дафн этилган. Кейинчалик ёнида масжид, ийдгоҳ, лангархона, аёллар учун ибодат жойи ва ҳовуз бўлган даргоҳ мажмуаси барпо этилган. Асрлар давомида кўплаб ихлосмандлар унинг қабри зиёратига келиб келган ва бу амалиёт ҳозиргача давом этмоқда[5]. Раби’ ул-аввал ойининг 4-, 5- ва 6-кунларида Шоҳ Пароннинг Урс маросими ўтказилади[6].

Сурма дарёси устидаги кўприк[7], йўловчи пароми[8], ҳамда Шоҳжалол фан ва технологиялар университетидаги ётоқхона биноларидан бири Шоҳ Паран номи билан аталган[9].

Руҳий силсила

Шоҳ Параннинг руҳий силсиласи қуйидагича:[10].

  • Имом Али ал-Ҳодий (10-шиа имоми ва Суҳравардий анъаналарига кўра буюк олим)
  • Саййид Жаъфар аз-Закий
  • Саййид Али ал-Аскар ан-Нозук
  • Саййид Абдуллоҳ ан-Нозук
  • Саййид Аҳмад ан-Нозук (Ироқнинг Самарро шаҳридан Машҳадга ҳижрат қилган
  • Саййид Маҳмуд Бухорий (Бухорога ҳижрат қилган)
  • Саййид Муҳаммад Абу ал-Фатҳ
  • Саййид Жаъфар Амир
  • Саййид Али ал-Му’айяд
  • Жалолиддин Сурх-Пош Бухорий
  • Саййид Аҳмад Кабир Суҳравардий Ҳусайний Жалолий
  • Шоҳ Жалол[11].

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ Кāнунаго, Сунīти Бҳūшаṇа. А Ҳисторй оф Читтагонг. Дипанкар Қанунго, 1988 — 476-бет. ОCЛC 20170473. 
  2. ↑ Администратор „Ҳазрат Шаҳ Паран“ (эн-УС). Лондони. 2022-йил 16-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 3-июл.
  3. ↑ Аҳмед, Абдул-Азим; Али, Мансур (2019). Ин Сеарч оф Сйлҳет – Тҳе Фултоли Традитион ин Бритаин (Тҳесис). Cентре фор тҳе Студй оф Ислам ин тҳе УК, Cардифф: Cардифф Университй.
  4. ↑ „Томб оф Ҳазрат Шаҳ Паран (РА) - Оффроад Бангладеш“ (эн-УС). Оффроад Бангладеш. Қаралди: 2017-йил 3-июл.
  5. ↑ МcАдам, Марика. Бангладеш. Лонелй Планет, 2004 — 148-бет. ИСБН 978-1-74059-280-2. 
  6. ↑ „Урс ат Шаҳ Паран'с шрине бегинс тодай“. Неw Аге (2008-йил 13-март). 2008-йил 17-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2008-йил 7-октябр.
  7. ↑ Ҳазрат Шаҳ Паран бридге то бе опенед ин Фебруарй. Унитед Неwс оф Бангладеш (2005-йил 25-декабр), с. 2. „Тҳе Ҳазрат Шаҳ Паран бридге, wҳич ис беинг cонструcтед аcросс тҳе ривер Сурма“.
  8. ↑ „Феррй wитҳ Эид пассенгерс синкс“. ББC Неwс (2006-йил 23-октябр). Қаралди: 2008-йил 7-октябр.
  9. ↑ „ЖCД cаллс стрике ат Суст тодай“. Тҳе Даилй Стар (2004-йил 4-декабр). Қаралди: 2008-йил 7-октябр.
  10. ↑ Сйстемс, Cогнитиве. „Тҳе севен голден чаинс оф Шайкҳ Муҳаммад Сираж ад-Дин Нақшбанди (д.1915)“ (эн). Гҳаффари (2012-йил 8-апрел). Қаралди: 2017-йил 9-июл.
  11. ↑ Ислам ин Соутҳ Асиа ин праcтиcе, Бй Барбара Далй Метcалф, Публишед бй Принcетон университи пресс..