Shoh Sulton
Шоҳ Султон (усмонли туркча: شاه سلطان; Шоҳиҳубан[2], Шоҳи[3] ва Девлат Шоҳ номлари билан ҳам танилган[4]; тах. 1500–1572) – Усмонийлар маликаси, Усмонийлар империяси султони Салим И нинг қизи, султон Сулаймон И нинг синглиси[3].
| Шоҳ Султон | |||||
|---|---|---|---|---|---|
| Туғилиши |
тах. 1500 Трабзон, Усмонийлар империяси | ||||
| Вафоти |
1572 Константинопол, Усмонийлар империяси (ҳозирги Истанбул, Туркия) | ||||
| Дафн этилган жой | |||||
| Турмуш ўртоғи |
| ||||
| Фарзандлари |
Биринчи никоҳ Эсмахон Хонимсултон[1] Султонзода Аҳмад бек Султонзода Абдибей Султонзода Маҳмудбей | ||||
| |||||
| Сулола | Усмонийлар | ||||
| Отаси | Салим И | ||||
| Дини | Ислом, суннийлик | ||||
Ҳаёти
Шоҳ Султон тахминан 1523-йилда Лüтфи пошога[5] турмушга чиққан[6]. Лüтфи пошо тарихчи ва муаллиф бўлиб, саройга девширма (империядаги айрим насроний болаларнинг мажбуран Усмонийлар хизматига олиниб, исломни қабул қилдирилиши ва яничарлар сифатида тайёрланиши) орқали кирган. 1512-йилдан кейин у Онадўли ва Болқон вилоятларида ҳоким бўлиб хизмат қилган. 1529-йилда Вена қамалининг дастлабки босқичида фаол қатнашган. Унинг фаолияти лавозимлар ошиши билан давом этган. 1533-йилдан бошлаб Караман, Онадўли ва Румелия бейларбейликларини бошқарган. 1536–1537-йилларга келиб Лüтфи пошо вазир бўлган ва ниҳоят 1539-йилда нуфузли бош вазир лавозимини эгаллаб, фаолиятининг чўққисига чиққан[7]. Уларнинг бир қизи ва уч ўғли бўлган[3][8].
1541-йилда[9] Шоҳ Султон Лüтфи пошодан ажрашган. Бунга Лüтфи пошонинг фоҳиша аёлга нисбатан шафқациз муносабатда бўлгани, жазо тариқасида унинг жинсий аъзоларига шикаст етказгани сабаб бўлган[10]. Тарихчи Мустафо Алининг баёнига кўра, Шоҳ Султон унга эътироз билдирганида, Лüтфи фоҳишаларга нисбатан шундай жазо чораларини қўллашни давом эттиришини айтган, Шоҳ Султон бунга норозилигини билдиргач, унга қўл кўтарган. Шоҳ Султоннинг илтимосига биноан Сулаймон унга сўраган ажримни берган ва Лüтфи пошони бош вазир лавозимидан бўшатиб, унинг расмий фаолиятини амалда якунлаган[10]. Қайта турмуш қурмасликни танлаган Шоҳ Султоннинг никоҳи бекор қилингач, маликаларнинг одатий яшаш тартибига амал қилиб, саройга қайтишни маъқул кўрган[10].
Айрим манбаларга кўра, у кейинчалик Марказ афандига турмушга чиққан[11].
1555-йилда Шоҳ Султон Эйüпда текке (завия) ташкил этган[12]. 1556-йилда эса Эйüпда ўз номи билан аталувчи масжид қурдирган[13]. 1564-йилда Фотиҳда мактаб ҳам барпо эттирган[2].
Вафоти
Шоҳ Султон 1572-йилда вафот этган[14] ва Эйüпдаги ўзи қурдирган масжид ичидаги ўзига тегишли мақбарага дафн қилинган. Унинг ёнида қизи Эсмахон ҳамда набиралари Неслихон ва Васфихон дафн этилган[3][15].
Фарзандлари
Лüтфи пошо билан никоҳидан Шоҳ Султоннинг бир қизи ва уч ўғли бўлган[16][3][8]:
- Эсмахон Хонимсултон (тах.1524–1556) Ҳусайн пошога турмушга чиққан ва икки қизи бўлган:
- Неслихон хоним (1546-йилда туғилган) турмушга чиққан, фарзандли.
- Васфихон хоним (1549 – 1570) Кüçüк Умар ўғага турмушга чиққан ва Аҳмадбей исмли ўғли бўлган.
- Султонзода Аҳмадбей.
- Султонзода Абдибей.
- Султонзода Маҳмудбей.
Оммавий маданиятда
- 2003-йилги „Ҳуррам Султон“ минителесериалида Шоҳ Султон ролини турк актрисаси Елиз Доğрамаcıлар ижро этган[17].
- 2011-йилги „Муҳташам юз йил“ телесериалида Шоҳ Султон ролини турк актрисаси Дениз Çакıр ижро этган[18]. Сериалда у Ҳафса Султоннинг қизи, султон Сулаймоннинг туғишган синглиси сифатида тасвирланган.
Изоҳлар
Манбалар
- ↑ Неcдет Сакаоğлу, Бу Мüлкüн Кадıн Султанларı, Оğлак Публишинг, 4тҳ эдитион, п. 154
- ↑ 2,0 2,1 2,2 „Şаҳ-ı Ҳубан Медресеси“. Кüлтüр Энвантери (2021-йил 5-март). Қаралди: 2024-йил 3-феврал.
- ↑ 3,0 3,1 3,2 3,3 3,4 3,5 Эсин, Эмел (1977-12-10). "Меркез Эфенди иле Şаҳ Султан Ҳаккıнда Бир Ҳаşие" (тр). Жоурнал оф Туркологй (İстанбул Üниверситеси) 19: 65–92. ИССН 2651-3188. ҳттпс://дергипарк.орг.тр/тр/пуб/иутуркият/иссуэ/43453/529677.
- ↑ 4,0 4,1 Гöкбилгин, М.Т.. ХВ.-ХВИ. асıрларда Эдирне ве Паşа ливâсı: вакıфлар, мüлклер, мукатаалар, İстанбул Üниверситеси Эдебият Факüлтеси яйıнларı. Üçлер Басıмеви, 1952 — 498-бет.
- ↑ Туран, Эбру (2009). "Тҳе Марриаге оф Ибраҳим Паша (cа. 1495-1536): Тҳе Рисе оф Султан Сüлейман'с Фаворите то тҳе Гранд Визиэрате анд тҳе Политиcс оф тҳе Элитес ин тҳе Эарлй Сихтеэнтҳ-Cентурй Оттоман Эмпире". Турcиcа 41: 3–36. дои:10.2143/ТУРC.41.0.2049287.
- ↑ Гöк, Илҳан. Ататüрк Китаплığı М.C. О.71 нумаралı 909-933/1503-1527 тариҳли İн'амат дефтери (транскрипсиён-деğэрлендирме), 2014 — 1464-бет.
- ↑ Сомел, С.А.. Тҳе А то З оф тҳе Оттоман Эмпире, А то З гуидес. Сcареcроw Пресс, 2010 — 167-бет. ИСБН 978-0-8108-7579-1.
- ↑ 8,0 8,1 Ҳаскан, М.Н.. Эйüп Султан тариҳи. Эйüп Беледиеси Кüлтüр Яйıнларı, 2008 — 535-бет. ИСБН 978-975-6087-04-6.
- ↑ Пеирcе, Л.. Моралитй Талес: Лаw анд Гендер ин тҳе Оттоман Cоурт оф Аинтаб. Университй оф Cалифорниа Пресс, 2003 — 140-бет. ИСБН 978-0-520-92697-4.
- ↑ 10,0 10,1 10,2 Пеирcе, Л.П.. Тҳе Империал Ҳарем: Wомен анд Совереигнтй ин тҳе Оттоман Эмпире, Студиэс ин Миддле Эастерн ҳисторй. Охфорд Университй Пресс, 1993 — 67, 201–202-бет. ИСБН 978-0-19-508677-5.
- ↑ Эсин, Эмел (1977). Меркез Эфенди иле Şаҳ Султан Ҳаккıнда Бир Ҳаşие, Волуме 19. Истанбул Университй. п. 73.
- ↑ Лифчез, Р.; Алгар, А.Э.. Тҳе Дервиш Лодге: Арчитеcтуре, Арт, анд Суфисм ин Оттоман Туркей, Cалифорниа Сериэс он Соcиал Чоиcе анд Политиcал Эcономй. Университй оф Cалифорниа Пресс, 1992 — 50-бет. ИСБН 978-0-520-07060-8.
- ↑ Дöрдüнcü Эйüпсултан Семпозюму, Эйüпсултан Беледиеси кüлтüр яйıнларı. Эйüп Беледиеси Кüлтüр ве Туризм Мüдüрлüğü, 2000 — 182-бет.
- ↑ Cипа, Ҳ.Э.. Тҳе Макинг оф Селим: Суccессион, Легитимаcй, анд Меморй ин тҳе Эарлй Модерн Оттоман Wорлд. Индиана Университй Пресс, 2017 — 341-бет. ИСБН 978-0-253-02435-0.
- ↑ „Şаҳ Султан Тüрбеси“ (тр). Эйüпсултан Беледиеси. Қаралди: 2024-йил 3-феврал.
- ↑ Улуçай, Мустафа Çаğатай. Падışаҳларıн кадıнларı ве кıзларı. Тüрк Тариҳи Куруму Яйıнларı, 1992 — 58-бет.
- ↑ „Ҳüррем Султан (ТВ Сериэс 2003)“. ИМДб. Қаралди: 2024-йил 3-феврал.
- ↑ „Муҳтеşэм Йüзйıл'да Şаҳ Султан'ı аслıнда Дениз Çакıр деğил о исим ойнаяcакмış!“ (тр). Стар (2022-йил 19-октябр). Қаралди: 2024-йил 3-феврал.