Шоҳид Мусаев (1884-йилда туғилган) – ўзбекистонлик педагог.

Шоҳид Мусаев
Шахсий маълумотлари
Таваллуди 1884-йил
Тошкент
Вафоти 1938-йил
Фуқаролиги SSSR bayrogʻi СССР
Миллати ўзбек
Касби
  • педагог

Ҳаёти ва меҳнат фаолияти

Шоҳид Мусаев 1884-йилда Тошкент шаҳрининг Подахона маҳалласида косиб ва боғбон оиласида дунёга келган. Мусаев дастлабки таълим-тарбияни маҳалладоши Одил қози Миртожи Қориевдан олган. Унинг таъсирида замонада содир бўлаётган ижтимоий-сиёсий воқеалар билан танишган. Мусаев бошланғич мактабларда ўқитувчилик қилиш даврида устозининг даъвати ва хорижда чиққан адабиётлар билан танишиш орқали 1911-йилда Истанбулга бориб, Султония мактабига ўқишга кирган.

Мактабни битириб, Истанбул университетнинг социология факултетида таҳсил олган. Дорилфунунни битиргач, олийгоҳнинг ўзида ишлаш учун қолдирилган. Шунингдек, Султония мактабида ҳам ўқитувчиликни давом эттирган.

Инқилобдан сўнг, Боку шахрига келиб ишлаган. Бокуга борган тошкентлик зиёлилар уни ўз ватанига керак эканлигини тушунтирганлар. 1923–1925-йилларда Тошкентда жойлашган Навоий номидаги билим юртида ўқитувчи, Наримонов номидаги техникумда мудир сифатида ишлаган.

1925-йилда Халқ Маориф комиссарлигига нозир сифатида ўтказилган. Шу йили Тошкент округ педагогика техникумида иш бошлаган. Унинг тилшунос Шокиржон Раҳимий билан ҳаммуаллифликда ёзилган 4 жилдли „Ўзбекча тил сабоқлиги“ дарсликлари бутун мамлакатга тарқатилган[1]. Аммо Туркияда таҳсил олган ва ўқувчиларни миллий руҳда тарбиялагани боис кескин танқидларга учраган. 1926–1927-йилларда Ишчи факултетида, 1928-йилдан то қамоққа олингунига қадар қишлоқ хўжалиги техникумида дарс бериб борган. У шу йили ОГПУ Коллегияси „Махсус кенгаши“нинг ҳукми билан уч йилга консентрацион лагерга жўнатилган. 1929-йил 14-январда ОГПУнинг Урал вилояти Вишла шаҳридаги Бишлаг лагерига юборилган.

Айблов

1929-йил 1-мартда Мусаев жиноят кодексининг 58-моддаси билан айбланиб, уч йилга Ғарбий Сибир Увитлагга жўнатилган. Жазо муддатини ўтагач, яна сохта ва туҳмат айб билан уч йил сургунга юборилиши ҳақида қарор қилинган.

Музаев жазо муддатини 1936-йилда ўтаб, ватанига қайтиб келган ва жумҳурият кутубхонасида оддий кутубхоначи лавозимида фаолият юритган. Аммо 1937-йилнинг 19-августида қайта қамоққа олинган[2].

Вафоти

1938-йилда октябр ойининг 4-куни собиқ СССР Олий Суди Ҳарбий коллегияси кўчма сессияси ёпиқ суд мажлисида Шоҳид Мусаев олий жазога ҳукм қилинган.

Манбалар

  1. ↑ „“Айбларимни тан олмайман, ҳаммаси туҳмат”“. ойина.уз. 2024-йил 14-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 16-июл 2024-йил.
  2. ↑ Аҳмад, Сирожиддин. Қизил мустамлака: э'лон қилинмаган уруш Катта қирғин қомуси (1929-1950). Тошкент: Инфо Cаптал Боокс, 2022-йил — 635-бет. ИСБН 978-9943-5789-3-7.