Shohida Ismoilova
Шоҳида Исмоилова (1957-йил 15-ноябр, Тошкент шаҳри, Ўзбекистон ССР) – драма театри ва кино актёри, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, Меҳнат шуҳрати ордени соҳибаси.
| Шоҳида Исмоилова | |
|---|---|
|
| |
| Таваллуди |
Исмаилова Шоҳида Гапаровна 1957-йил 15-ноябр |
| Фуқаролиги |
|
| Касби | Актриса |
| Жанр | Драма |
| Фаолият йиллари | 1980— ҳозиргача |
| Турмуш ўртоғи | Маҳмуд Исмоилов |
| Мукофотлари |
|
Фаолияти
1976—1980-йилларда Тошкент театр ва рассомлик санъати институтида таҳсил олган. Ижодий фаолиятини 1980-йилда Ўзбек давлат драма театрида бошлаган ва у ерда актриса 20 дан зиёд образлар яратган. 1987-йилдан то ҳозирги кунга қадар Ўзбек миллий академик драма театрида фаолият кўрсатиб келмоқда. Бу ерда ҳам у 50 га яқин спектаклларда турли характердаги образларни яратган. Жумладан, „Ўтган кунлар“ спектаклида Кумуш ролини саҳнага биринчи бўлиб олиб чиққан. "Юлдузли тунлар" спектаклида Хонзодабегим, "Меҳробдан чаён"да Гулшан, "Отелло"да Дездемона, "Мирзо Улуғбек"да Феруза, "Бахтли гадолар"да Анжелика, "Алла"да фарзандсиз аёл, "Кундузсиз кечалар"да Солиҳа, "Усмон Носир"да Холамбиби, "Омонат дунё"да Латофат, "Андишали келинчак"да Оқойим, "Ўтган кунлар"да Офтоб ойим, "Алишер Навоий"да энага, "Мирзо Улуғбек"да Нигор хоним каби бош ролларни ижро этган.
Шоҳида Исмоилова театрдаги фаолияти билан бир қаторда кино соҳасида ҳам сермаҳсул ижод қилиб, 40 дан зиёд кино ва видеофилмлар ҳамда миллий сериалларда образлар яратган. Кино оламида „Муҳаббат баҳори“ филмида бош роллардан бирини[1], "Ўтган кунлар" филмида Хушрўйбиби, "Олтин тулпор дуоибади"да Шоҳида, "Телба"да она, "Фарёд"да Саиднинг онаси ҳамда миллий сериаллардан "Домла"да Сожида, "Чархпалак"да Мастура, "Имом Ал-Бухорий"да Бухорийнинг онаси, "Оила"да Ойдин, "Қайтар дунё"да Ойниса, "Туташ тақдирлар"да Зебо каби ролларни ижро этган[2].
Актриса 1999-йили „Андижон баҳори“ халқаро театрлар фестивалида "Кундузсиз кечалар" спектаклидаги Солиҳа роли учун „Энг яхши аёл роли ижрочиси“ номинацияси бўйича ғолиб деб топилган.
Шоҳида Исмоилова 2010-йили Ўзбек миллий академик драма театри қошидаги „Тасанно“ болалар театр студиясини ташкил қилган. 6 ёшдан 15 ёшгача бўлган болалар ушбу студияда машғулот олиб борадилар. Студия фаолияти давомида "Қорбобони қутқаринг", "Шелкунчик", "Байрам саргузаштлари", "Элчигул", "Буратино" каби асарларни саҳналаштирган.
Шахсий ҳаёти
Шоҳида Исмоилова 1980-йилнинг 4-августида Ўзбек миллий академик драма театри актёри Маҳмуд Исмоилов билан турмуш қурган[3][4]. 3 қиз фарзанднинг онаси.
Мукофотлари
Актриса 2000-йилда Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист фахрий унвони билан тақдирланган. 2021-йилда эса Меҳнат шуҳрати ордени билан мукофотланган.
Манбалар
- ↑ „Ҳамид Олимжон ва Зулфияхоним ҳаёти ва ижодига бағишланган бадиий филм суратга олинмоқда“. кун.уз. Қаралди: 13-июн 2024-йил.
- ↑ „ШАХИДА ИСМАИЛОВА“. кино-театр.ру. Қаралди: 13-июн 2024-йил.
- ↑ „Саҳнадан ҳаётга кўчган муҳаббат“. кун.уз. Қаралди: 13-июн 2024-йил.
- ↑ „Актриса Шоҳида Исмоилова турмуш ўртоғи Маҳмуд Исмоилов оғир касалликни бошидан ўтказгани ҳақида гапириб берди (видео)“. дарё.уз. Қаралди: 13-июн 2024-йил.
Ҳаволалар
- „Онам ўлди, эрим касал бўлди, устимиздан ёзишди“. Шоҳида Исмоилова ҳаёти ва ўтмиши ҳақида
- Шохида Исмоилова Биографияси
- СҲОХИДА ИСМОИЛОВА ЙАНГИ ОИЛАВИЙ ВА СҲАХСИЙ РАСМЛАРИ 2020
- БОСҲ ҚАҲРАМОН - СҲОҲИДА ИСМОИЛОВА: БУ ИНСОН БУТУН ҲАЙОТИМНИ О'ЗГАРТИРИБ ЙУБОРДИЛАР
- Актриса Шоҳида Исмоилова билан суҳбат | Ҳаёт ва хаёл ё`ллари [25.02.2018]
- Тез кунда "Очиқ суҳбат"да Шоҳида Исмоилова!
| Актёр ёки актриса ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |