Shohin
Шоҳин (тахаллуси; асл исми Шамсиддин) (1859, Бухоро — 1894, Қарши) — форс шоири. Бухородаги Шодимбий мадрасасида таҳсил олган. Жами 12500 мисрадан иборат шеърий мероси бизгача етиб келган. Улар 164 ғазал, 58 қасида, 4 мухаммас, 3 мусаддас, 27 рубоий, 5 ҳажвий қасида, 2 таржеъбанд, 1 фард, "Лайли ва Мажнун" достони ва Саъдийнинг "Бўстон"и йўлида ёзилган "Туҳфаи дўстон" ("Дўстлар туҳфаси", 1890) панднома асарини ўз ичига олади. Шунингдек, "Бадоеъ уссаноеъ" ("Бадиий санъатлар") номли насрий асари мавжуд. "Лайли ва Мажнун" достони Хусрав Деҳлавий ва Низомий Ганжавийларнинг шу номли достонларига назира сифатида ёзилган бўлсада, достон сюжетида ўзига хосликлар ҳам мавжуд бўлиб, у ўз даври воқеаларини кенг ёритган.
Манбалар
- Бухорийлар бўстони, Т., 1998.
Адабиёт
- Мирзозода Х.М., Шамсиддин Шоҳин, Самарқанд, 1956.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |