Шоҳнишин — сарой, меҳмонхона, уйларнинг хос хоналари тўридаги супали, усти кўшк сифат безатилган махсус жой. Мас, Ситораи Моҳи Хоса меъморий мажмуасидаги Аҳаджон саройида Ш. бўлган. Тошкентнинг эски шаҳарида Шоҳнишинтепа сақланиб қолган.