Шок (франс. сос — зарба) — одам ҳаётига хавф туғдирувчи ҳолат; ҳаддан ташқари кучли таъсиротлар натижасида нерв, эндокрин, қон айланиши, нафас системалари фаолиятининг ҳамда моддалар алмашинувининг бузилиши билан ифодаланади. Кўпинча шикастланиш, куйиш, операция оқибатида, қон қуйилганда, миокард инфарктида, юрак фаолияти бузилганда ва бошқалар туфайли рўй беради. Шок бошланишида бемор безовталанади, ранги оқаради, қарашлари бежо, фикрлари чалкаш, баъзан ўзининг оғир аҳволини ҳис этмайди, гоҳида безовталаниш кучайиб, ўрнидан сапчиб туриб кетади (уни тутиб қолиш қийин бўлади). Кейинчалик эс-ҳуши жойида бўлса ҳам, умумий аҳволи ёмонлашиб, атрофмуҳитга бутунлай бефарқ бўлиб қолади. Оғриқни салпал сезади ёки мутлақо сезмайди, ранги оқариб,тана ҳарорати пасаяди, териси муздек бўлиб, ёпишқоқтер билан қопланади, нафаси тезлашади, ташна бўлади, баъзан қайт қилади. Куйиш шокида айниқса, оғир кечади. шокни келтириб чиқарган сабабига кўра : Травматик Анафилактик Кардиоген Эмоционал Гемотрансфузион ва ҳоказо.

Травматик шок шикастлангандан кейин рўй бериб, шикастланган кишининг аҳволи жуда оғир бўлади.Травматик шокда иложи борича зудлик билан тез ёрдам чақириш керак, врач келгунча беморга биринчи ёрдам кўрсатиш, яъни шикастланишга сабаб бўлган омиллар (мас, ёнаётган кийимбошни ўчириш, қулаган жой остида қолиб кетган кишиларни олиб чиқиш ва бошқалар)ни бартараф этиш, қон оқишини тўхтатиш, қўл, оёқ шикастланганда уларни вақтинча тахта билан ҳаракатни чеклаб қо'йилади.Оғиз бўшлиғини ивиган қондан тозалаш ва сунъий нафас олдириш лозим. Шикастланган кишига тегишли ёрдам кўрсатгач уни дарҳол эҳтиёткорлик билан касалхонага олиб бориш керак.

Анафилактик шок — моддаларга, жумладан, организмга мос келмайдиган дориларга нисбатан бўладиган аллергик реаксиянинг энг оғир кўринишларидан (қаранг Аллергия). Пенициллин, стрептомицин, маҳаллий оғриқни қолдирувчи воситалар, қоқшолга қарши ва бошқалар зардоблар ҳамда ваксиналар ҳам анафилактик шаҳрига сабаб бўлади. Анафилактик Ш. белгилари уни келтириб чиқарган моддага боғлиқ бўлмаган ҳолда бир хил — кўнгил айниши, қусиш, қон босимининг тўсатдан пасайиб кетиши, нафаснинг тез ва юзаки бўлиши, баъзан ҳушдан кетиш ва бошқалар Кўпинча терига тошма (эшакем) тошади, гоҳо дори юборилган жойда шиш пайдо бўлади. Баъзида товуш бойламлари шишиб, бемор бўғилиб қолиши мумкин.

Анафилактик Ш. белгилари пайдо бўлганда то врач етиб келгунча беморни ёнбоши билан ётқизиб, оёқларини бир оз кўтариб қўйиш (бу нафас йўлларидан бемалол ҳаво ўтишини таъминлайди), лозим бўлса, сунъий нафас олдириш керак. Анафилактик шаҳрининг олдини олиш учун фақат врач тавсия этган дорилардан фойдаланиш зарур.

Кардиоген шок — миокард инфарктининг энг оғир асоратларидан бири, юрак соҳасида қаттиқ оғриқ пайдо бўлганда кузатилади. Кардиоген шаҳрида бемор ҳаддан ташқари дармонсизланади, ранги оқариб, лаби кўкаради, қўлоёғи музлайди, ёпишқоқ совуқ тер чиқади ва кўпинча ҳушдан кетади. Бундай Ш. вақтида тез тиббий ёрдам етиб келгунча беморни қимирлатмай ётқизиб қўйиш ва ором бериш лозим (қаранг Миокард инфаркти).

Эмоционал шок кучли ҳаяжонланиш, асаб ва руҳий зўриқишларда кузатилади. Кўпинча беморнинг хулқ-атвори ўзгаради, у безовталаниб қичқиради, йиғлайди, баъзан ўзига жароҳат етказади, яқинлари, қариндошлари, қўшнилари ва нотаниш одамларга нисбатан ёвуз муносабатда бўлади. Баъзи беморлар ёмон эшитадиган, банги қиёфасига кирган ва ташқи дунёни қийинлик билан қабул қиладиган одамларни эслатади. Бошқа беморларда онг билан бирга сезувчанлик (воқеликни қабул қилиш)нинг бузилиши ҳамда ҳадиксираш ва қўрқиш каби эмоционал ҳолатлар кузатилади. Беморнинг кўринишида ўзини йўқотиб қўйганлик аломатлари намоён бўлади, у теваракатрофга, қаршисидаги одамларга қўрқув ва хавотир билан қарайдиган бўлиб қолади. Баъзан эмоционал Ш. истерия билан тугайди (бемор тўлғаниб, талвасаланиб бошини ура бошлайди, ғайритабиий ҳолатда туриб қолади). Шунинг учун бемор олдига ортиқча одам қўймаслик, шикаст етказиши мумкин бўлган жисмларни ундан бекитиб қўйиш ва у билан яхши муносабатда бўлиш керак. Жиддий руҳий ўзгаришларга дучор бўлган беморлар касалхонада даволанади.

Гемотрансфузион шок беморга қон группаси тўғри келмайдиган қон қуйилганда рўй беради. Шунинг учун беморга фақат врач кўрсатмаси бўйича қон қуйиш талаб этилади. шаҳрининг барча турларида дарҳол врачга мурожаат этиш керак.




Манбалар