Шоколад какао, шакар, сут ва хушбўй дориворлар аралашмасидан қилинадиган аъло сифатли конфет ёки плитка шаклидаги ширинликдир.[1] Шоколаддан пудинг, торт, музқаймоқ, пасха тухуми ва бошқа шу каби десертларда фойдаланилади. Шоколад умумжаҳон бўйлаб Олмек, Мая ва Ацтеклар давридан бери мавжуддир.

Турлари

Оқ шоколад

Шоколаднинг учта асосий тури мавжуд: оқ шоколад, сутли шоколад ва қора шоколад.

Оқ шоколаднинг таъми бошқа икки турга қараганда анча ширинроқ бўлади.

Сутли шоколад ширин, аммо оқ шоколадчалик эмас. Сутли шоколад таркибида сут кукуни ёки қуюлтирилган сут мавжуд. Буюк Британия ва Ирландияда сутли шоколад таркибида камида 20 % қуруқ какао бўлиши зарур; Европа Иттифоқининг қолган мамлакатларида бу кўрсаткич 25 % ни ташкил этади.[2]

Қора шоколад унчалик ҳам ширин бўлмай, аксинча аччиқ таъмга эга бўлади.

Хавфсизлик

Шоколадни ҳаддан ошиқ кўп миқдорда истеъмол қилмаса, ейиш зарар қилмайди. Ит ва мушук каби айрим ҳайвонлар шоколадни жуда оз миқдорда истеъмол қилишса ҳам касал бўлиб қолишади.[3] Қандли диабет билан оғриган кишилар учун ҳам шоколад истеъмол қилиш касал бўлиб қолишларига сабаб бўлиши мумкин. Қора шоколад таркибида қон босимини пасайтирувчи ҳамда касалликларга қарши курашувчи моддалар мавжуд. Кичик миқдордаги қора шоколад таркибидаги полифеноллар туфайли юрак хасталиклари хавфини камайтириши аниқланган.[4]

Манбалар

  1. ↑ Ўзбек тилининг изоҳли луғати: 80 000 ортиқ сўз ва сўз бирикмаси. Тошкент. „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ давлат илмий нашриёти, 2006-2008.
  2. ↑ „Диреcтиве 2000/36/ЭC оф тҳе Эуропеан Парлиамент анд оф тҳе Cоунcил оф 23-июн 2000-йил релатинг то cоcоа анд чоcолате продуcц интендед фор ҳуман cонсумптион“. Публиcатионс Оффиcе оф тҳе Эуропеан Унион. Қаралди: 31-октабр 2010-йил.
  3. ↑ Cросбй, Жанет Тобиассен „Чоcолате Тохиcитй“. Ветеринарй Қ & А. Абоут.cом. 2-май 2008-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 26-июн 2019-йил.
  4. ↑ Сангам, Радҳика. „2010 cалендар: А еар оф ҳеалтҳй ливинг“. Индиа Тодай. Индиа Тодай гроуп (6-январ 2010-йил). Қаралди: 2-феврал 2010-йил. „А студй бй Др Ромина ди Гиусеппе анд cоллеагуэс фром тҳе Cатҳолиc Университй, Италй, ревеалс тҳат эатинг уп то 20гм (тwо смалл сқуарес) оф дарк чоcолате эверй тҳреэ дайс лоwерс тҳе риск оф ҳеарт дисеасе бй оне-тҳирд ин wомен анд оне-фоуртҳ ин мен.“.

Ўқиш учун

Ҳаволалар