Солапур — Ҳиндистондаги шаҳар. Маҳараштра штатида. Декан ясситоғлигининг ғарбий қисмида. Аҳолиси 620 минг кишидан зиёд (1990й.лар ўрталари). Савдотранспорт маркази. Ип газлама ва қанд саноатлари ривожланган. Ҳунармандчиликда газлама тўқилади, металл, шиша ва чармдан турли буюмлар тайёрланади. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан савдо қилинади.