Shor usuli
Шор усули — металларнинг қаттиқлигини ўлчаш усулларидан бири. Америкалик ихтирочи ва саноатчи А. Шор ихтиро қилган (ХХ аср ўрталари). Шор усули маълум баландликдан ташланган енгил ургич (мас, пўлат шарча)нинг синаладиган металл жисм сиртидан сакраб чиқиш баландлигини ўлчашга асосланган. Металлнинг қаттиқлик қиймати ургичнинг сакраш баландлигига мутаносиб шартли бирликда баҳоланади. Шор усули ўтказиладиган асбоб Шор склероскопи деб аталади. Металларнинг қаттиқлигини ўлчашнинг Шор усулидан бошқа усуллари ҳам бор (қаранг Бринем усули, Роквелл усули).
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |