Shora Saribayev
Шора Шамгалиевич Сарибаев (2-март 1925-йил, Тошкент – 2-май 2018-йил, Олмаота) – тилшунослик соҳасидаги олим, қозоқ тилшуноси, турколог, қозоқ тили диалектологиясининг асосчиларидан бири.
| Шора Сарибаев | |
|---|---|
| Таваллуди |
2-март 1925-йил Тошкент |
| Вафоти |
2-май 2018-йил Олмаота, Қозоғистон |
| Фуқаролиги |
|
| Илмий даражаси | фан доктори |
| Илмий унвони | профессор |
Биография
Шора Шамгалиевич 1925-йил 2-мартда Тошкент шаҳрида таниқли ўқитувчи, методист Шамгали Харесович Сарибоев оиласида таваллуд топган[1].
Сарибаев 1945–1950-йилларда С. М. Киров номидаги Қозоқ давлат университетини тамомлаган, сўнгра қозоқ тили кафедраси аспирантурасига ўқишга кирган.
У 1954-йилда профессор М. Балакаев раҳбарлигида „Қазақ тіліндегі одағайлар“ мавзусида номзодлик диссертациясини ва 1974-йилда „Областная казахская лексикография“ мавзусида докторлик диссертациясини ҳимоя қилган.
Шора 1954-йилдан умрининг охиригача А. Байтурсинов номидаги Тилшунослик институтида катта илмий ходим бўлиб ишлаган. Кейинчалик шу институтда қозоқ тили тарихи ва диалектологияси бўлими мудири, институт директори ўринбосари ва бош илмий ходим бўлиб фаолият юритган[2].
Оиласи
Шора Шамгалиевичнинг уч нафар фарзанди бор. Ўғли Сарибаев Ғайрат Шораевич ва қизлари Сарибай Майра Шўрақизи ва Салтанат Сарибаева.
Илмий фаолияти
Шора диалектология, морфология, лексикология, лексикография, библиография, тил тарихи, олтойшунослик каби фанларни ўрганган.
Профессор 300 дан ортиқ илмий мақола ва дарсликлар, 20 дан ортиқ монографиялар муаллифидир.
Қозоқ тилшунослиги бўйича ҳимоя қилинган 1000 та номзодлик диссертацияларининг библиографик кўрсаткичини чоп этган.
Сарибаевнинг асарлари ўзбек, араб, қирғиз, татар, турк, озарбайжон ва бошқа тилларга таржима қилган.
Мукофотлари ва унвонлари
Шора Сарибаев 1974-йил Филология фанлари доктори, 1979-йил Профессор ва 2003-йилда Қозоғистон Республикаси Миллий Фанлар Академияси академиги бўлган.
1985-йил „Қозоғистон ССРда хизмат кўрсатган фан арбоби“, „Меҳнат фахрийси“ медали, 2001-йил „Ҳурмат“ ордени ва 2007-йил Парасат ордени билан тақдирланган[3].
Манбалар
- ↑ ҚУАНЫШҚЫЗЫ, Гүлмира. „АЛАШҚА АЯН БОЛҒАН БІР АТАНЫҢ БАЛАЛАРЫ“. Орда жұлдызы. Жайық пресс медиахолдинг (2020-йил 24-сентябр). 2021-йил 26-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 1-феврал.
- ↑ „Сарыбаев Шора Шамгалиевич (1925)“. 2023-йил 12-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 12-ноябр.
- ↑ „2 марта - 90 лет со дня рождения Шоры Шамгалиевича Сарыбаева (2.03.1925)“. 2023-йил 12-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 12-ноябр.