Shoshma
„Шошма“ – ўзбек хонандалари Шаҳзода ва Шоҳруххон ижро этган қўшиқ[1]. 2013-йил эълон қилинган. „Шошма“ қўшиғи оҳанги хонанда Фарруҳ Соипов 2012-йилда франсуз тилида ёзган „Лес Нуагес“ (таржимаси „булутлар“) қўшиғига ўта ўхшаш экани ошкор бўлган[2].
| „Шошма“ | |
|---|---|
| Шаҳзода ва Шоҳруххон сингли | |
| Чиқарилган санаси | 2013 |
| Формат | сингл |
| Жанр | поп |
| Давомийлиги | 3:34 |
| Клипи | |
| „Шошма“ ЁуТубеда | |
„Шошма“ ашуласи си мажор тоналлигида бўлиб, унда И – ви – ИВ – В аккорд кетма-кетлиги қўлланган. „Лес Нуагес“ ашуласида ҳам айни аккорд кетма-кетлиги қўлланган, ягона фарқи –тарона сол мажор тоналлигида ижро этилган. Шоҳруххон Шаҳзода билан „Кундалик шоу“ дастурига берган интервюсида қўшиқ мусиқаси ва сўзини ўзи ёзганини иддао қилган. Аммо Соипов „Сайёд“ блогига берган интервюсида „Лес Нуагес“ қўшиғини 2012-йилда Феруз исмли шоир ёзган шеърга ўзи басталаганини таъкидлаган. Ҳар икки таронани Жасур Бадалбоев аранжировка қилган. Соиповнинг сўзларига кўра, Бадалбоев бу ҳолат юзасидан хонандадан узр сўраган. Соипов 2012-йилда „Лес Нуагес“ қўшиғи демосини „Сайёд“га тақдим этган бўлган[3], аммо „Шошма“ ашуласи эълон қилинганидан кейингина қўшиғини сингл ўлароқ чиқарган. Буни Соипов қуйидагича изоҳлаган:
Асли юзага келган хатоликни фош этиш истагим ҳам йўқ эди, аммо вақт ўтиб унга клип суратга олиб, халққа тақдим этганимда, Шоҳруххон ва Шаҳзодага тақлид деб нотўғри хулоса чиқишини истамайман[4].
Соипов ижросидаги „Лес Нуагес“ қўшиғи учун клип суратга олинмаган – Соипов дастлаб хоҳлаганидек клип суратга олиш учун катта маблағ кераклигини айтган, кейинчалик эса санъаткорликни ташлаган. „Шошма“ қўшиғи учун эса 2013-йил клип суратга олинган. Клип киришида ёш болакайдан ота-онаси қандай танишгани ҳақида сўрашади. Болакай жавоби клип ёрдамида ҳикоя қилинади. Клипда пантомимачи йигит ўзига ҳамроҳ излайди. Кўпчиликдан рад жавобини олган актёрни бир гуруҳ пантомимачи устунга боғлаб қўяди. Пантомимачи қиз буни кўриб қолади ва унинг қўлларини ечади. Иккиси пировардида жуфтликка айланади.
Манбалар
- ↑ „Шаҳзода ва Шоҳруххон: Бу галги дуэт омадга эришармикан?“. Кун (15-апрел 2016-йил). Қаралди: 27-октабр 2022-йил.
- ↑ „Шаҳзода концерт олдидан мухлислари билан учрашди“. Тарона (29-март 2013-йил). Қаралди: 27-октабр 2022-йил.
- ↑ „Фаррух Соиповни фақат салбий тарафларини кўраётганларга!“. Сайёд (24-июн 2012-йил). Қаралди: 27-октабр 2022-йил.
- ↑ „"Шошма" муаллифи Фаррух Соипов. Шахзоданинг эса хабари йўқ“. Сайёд (19-март 2012-йил). Қаралди: 27-октабр 2022-йил.