Shoshtepa
Шоштепа, Чочтепа — кўп қатламли археологик ёдгорлик. Тошкент шаҳри ҳудудида қад кўтарган энг қадимий қишлоқ ва илк қўргон — Чочкатнинг харобалари (мил. ав. ВИ аср — мил. ХВИ асрлар). Ёдгорлик Жўнариқнинг чап ва ўнг соҳилларида жойлашган бири тик ва баланд, иккинчиси яссироқ улкан тепаликлардан иборат. Умумий майдони тахминан 25 га. Дастлаб Туркистон археология ҳаваскорлари тўгараги аъзоси Н.С.Ликошин томонидан қайд этилган, Н.П.Остроумов археологик қазишлар ўтказган (1896); Г.В.Григорев текширган (1934), Н.И.Крашенинникова (1956), Ғ.Дадабоев (1970)лар археологик кузатишлар олиб борган. 1978 йилдан Тошкент археодогия экспедицияси(В.И.Спришевский, М.И.Филанович) томонидан мунтазам археологик қазишлар ўтказилган. Тадқиқотларни ҳозирги вақтда М.И.Филанович давом эттирмоқда.
Жўнариқнинг сўл соҳилида жойлашган бал. 18–19 м ли тик тепа (майдони 150– 120 м) истеҳкомли илк қишлоқ харобаси бўлиб, унинг остки маданий қатламларидан қад. деққончилик маданияти (қаранг Бурганли маданияти )нинг сўнгги босқичи (мил. ав. 6-ИВ асрлар)да яшаган ўтроқ зироаткор аҳоли турар жойларининг қолдиқлари қайд этилган.
Археологик тадқиқотлардан маълум бўлишича, мил. ав. ИИИ асрда Жанубий Урал ва Шарқий Орол олди минтақаларидан жан.га томон силжиган кўчманчи чорвадор сармат қабилалари қадимий Чочкатни вайрон этиб, қабристонга айлантирганлар.
Мил. ав. 2 — И асрларда шаҳрида қадимий қишлоқ харобалари устида атрофи қалин айланма девор билан ўраб олинган доира шаклидаги қалъақўрғон қад кўтарган. Қалинлиги 4 м ли қўрғон девори йирик хом ғиштлардан уриб чиқилган. Диаметри 60 м ли қўрғон деворининг ички айланаси бўйлаб томи равоқсимон қилиб ёпилган узун йўлак бино қилинган. Иўлак қисмларга бўлинган ва ҳар биридан ташқарига чиқадиган дарвозаси бўлган. Қўрғоннинг марказий қисмида хоч шаклида монументал бино қад кўтарган. Унинг деворларининг қалинлиги 2 м, томи эса равоқсимон. Бино қатор хоналар ва йўлакларга ажратилган. Пештоқи бинонинг шим. қанотида, у равоқли дарвозахона ва унинг 2 биқинида пайконсимон дарчалар жойлаштирилган. Қўрғон биносининг умумий тарҳи: йўлакли айланма ташқи деворию, хочсимон марказий биноси, равоқли пештоқию пайконсимон дарчаларига қараганда, у аввалдан анчагина пухта ўйланган режа асосида қурилган замонасининг нодир меъморий обидаларидан ҳисобланган.
шаҳрининг маданий қатламларидан кўпданкўп ашёвий топилмалар қайд этилди. Улар орасида уйрўзғор ва хўжалик буюмлари: хум, хўмча, кўза, бир қулоқли ва жўмракли ҳўқачалар, 2 қулокли сопол қозонлар, това, сувдонлар, ҳўкиз бошли кабоб кўралар, ёйсимон ёрғучоқлар, темир пичоқ, ўроқ ва ҳоказодан иборат. Топилмалар орасида 2 та нодир буюм: фил суягидан ясалган қадаҳнинг бир бўлаги ва суякдан ишланган қалам, айниқса, диққатга сазовордир. Ҳажми 5 — 3,5 см.ли суяк қадаҳ парчасида бошида улкан кулоҳ, кенг пешонали, от юзли, қиррабурун, бодом қовоқ, серсоқол ва мўйловли ўрта ёшдаги кишининг сиймоси қабартма қилиб тасвирланган. Суяк қаламнинг уз. 15 см. Бир томони ёзиш учун учли қилиб, 2томони эса илонни бошидек ромб шаклида куракча қилиб ясалган. Бу топилмалар мил. 1—ИИ асрларга мансуб бўлиб, Чочда ҳам қадимда хацавод бўлгани ҳамда шоштепаликлар карвон йўли орқали Яқин ва Ўрта Шарқ мамлакатлари билан алоқада бўлганидан далолат беради.
Топилмалар кўчманчи дашт билан ўгроқ деҳқончилик воҳаси чегарасида узоқ асрлар давомида ёнмаён яшаган ҳамда бир-бири билан иқтисодий ва маданий алоқада бўлган қадимий қавмларнинг яратган ўзига хос маданиятининг маҳсули эди. Бу маданият фанда Қовунчи маданияти деб аталади.
Истеҳкомли қишлоқ сифатида қад кўтарган Ш. мил.ав. 2 — И асрларда илк шаҳарча қиёфасига кириб, у Сирдарёнинг ўрта оқимида ташкил топган Қанғ давлатининг дашт билан Тошкент воҳасига туташиб кетган чегарасидаги истеҳком, ҳунармандчилик маркази, кўчманчи чорвадор аҳоли билан ўтроқ деҳқонлар ўртасида олиб бориладиган ўзаро савдо бозори вазифасини ўтаган.
В аср ўрталарида чорвадор эфталийларнинг жан.га томон силжиши оқибатида шаҳрида қадимдан ўтпарастлик ибодатхонаси бўлган хоч шаклидаги марказий бино қабристонга айлантирилган. 6—ВИИИ асрлар бошларида шаҳрида ҳаёт яна анча юксалган. Араб халифалиги истилоси натижасида Ш. вайрон бўлган. 11 — ХИИ асрларда ундаги ҳаёт бирмунча жонлансада, аммо ХВИ асрда Ш. деярли харобага айланган.
Гарчи шаҳрида қад кўтарган қўрғон тўла шаҳар қиёфасида шаклланмаган бўлсада, бироқ у Тошкент воҳасида шаҳарсозлик маданиятини шаклланиши ва ривожи тарихини тадқиқ этишда муҳим аҳамиятга эга ёдгорлик ҳисобланади.
Ҳаволалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |