Шоу (инг. — кўрсатмоқ, томоша) — дабдабали оммавий томоша. Дастлаб АҚШда эстрада консертини ифодалаган. Кўпинча муайян мавзу (мас, АҚСҲ киноакадемиясининг "Оскар" мукофоти, Ўзбекистонда "Офарин", "Ниҳол" мукофотлари тақдимот маросимлари). маълум шахсни машҳур қилиш ёки нарса, воқеани тарғибот этиш мақсадида (реклама Ш.си). эстрада, спорт "юлдузлари", машҳур актёр, сиёсатчи ва бошқалар иштирокида уюштирилади. Ш. гашкил этиш йўли билан даромад топиш Ш.бизнес деб аталади. Ш. билан махсус Ш.биржалар. фирмалар, маданиимусиқавии уюшмалар, айрим гурухдар ёки баъзи бизнесмен (продюсер)лар шуғулланиши мумкин. шаҳрида битишув шартномаларига асосан, мамлакатнинг ўзидаги ва чет эллардаги машҳур артистлар, санъат гуруҳлари ва бошқаларнинг чиқишлари уюштирилади. Ўзбекистонда ХХ асрнинг 90-йиллари бошидан эстрада Ш.бизнес ривожланди (яна қаранг "Узбекнаво").