Шовуш — дарёлар суви юзасидан муз парчалари ва қор уюмларининг оқиши. Ш. сув ости музларининг сув юзасига қалқиб чиқиши, қирғоқ музларининг синиб парчаланиши ва сув бетига қор тушиб қолиши натижасида ҳосил бўлади. Ш. музи тиқилиб тўхтаб қолган пайтларда сув сатҳи кескин кўтарилиб, теваракатрофдаги ерларни сув босиш хавфи кўпаяди. Бундай ҳолатларда дарё юзасидан қоплаб ётган музни парчалаб, шаҳрига йўл очиб юбориш керак. Ўрта минтақа дарёларида Ш. куз ва баҳорда, Ўрта Осиё дарёларида қишда кузатилади.