Шовва, шалола – дарё ва каналларда сувнинг юқоридан тик пастликка шиддат билан қуйилиб тушадиган жойи. Каналпарда сувнинг емирувчилик таъсирини пасайтириш мақсадларида имкони борича нишаблик кескин ортадиган участкаларда сув энергиясини қисқа масофада сўндиришга ва бу билан ўзанни ювилишидан сақлашга хизмат қиладиган бир ва кўп поғонали шаршаралар қурилади (қаранг Тезоқар).