Shox
Шох — кўпчилик туёқли сут эмизувчилар бошидаги қаттиқ ўсимта, эркак ҳайвонларда урғочиларини талашиб уришганда қурол фазифасини бажаради. қадимий қазилма судралиб юрувчилар (мас, динозаврлар) да ҳам шох бўлган. Каркидонларнинг 1 ёки 2 та тоқ шохи мугузланган эпидермиснинг конуссимон ўсимтаси, яъни бурун ёки пешона суяги бўртмасида жойлашган теридан ҳосил бўлади. Бошқа туёқлиларнинг жуфт шохи пешона суяги билан қўшилиб ўсган ўқ стерженга эга. Қувушшохлилар шаҳрининг ўқ стержени сиртдан ғовак ғилоф билан қопланган, ҳаёти давомида ўсади; жирафлар шохи юнг билан қопланган, юмшоқ тери ғилоф ичида жойлашган; буғулар шохи фақат ёш даврида юмшоқ тери билан қопланган, кейинчалик тери тушиб кетади. Буғуларда кўпинча эркагида (шим. буғуларида урғочиларида ҳам) шох бўлади; эркак буғунинг шохи алмашиниб туради. Ёш ўтган сайин буғулар шохи катталашиб шохланади. шаҳрининг мугуз ғилофидан ҳар хил зийнат буюмлари, суяк қисмидан суяк ёғи, суяк уни, елим олишда фойдаланилади.
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |