Шохбаргдошлар — шохбаргнамолар қабиласи (тартиби)га мансуб оила. Кўп йиллик ўт. 1 туркумга мансуб 6 тури бор. Ўзбекистонда 2 тури кўлларда, секин оқадиган дарёларда сувга ботиб ўсади.