Shpanka

Шпанка (Сегаяив уи1§ап8) — раънодошлар оиласи олча туркумига мансуб оддий олча (оливоли) нави. Халқ селексияси йўли билан чиқарилган. Ўзбекистонда, шунингдек, Молдавия, Украина, Грузияда тарқалган. Дарахти кучли ўсади, шохшаббаси кенг. Барглари эллипссимон, гулларининг ранги оқ, хушбўй, март охири — апрел бошларида гуллайди, четдан чангланади. Меваси йирик (5 г), думалоқ, ялтироқ, тўққизил, пўсти юпқа, эти майин, серсув, шириннордон. Таркибида С, В2, В9 витаминлари, қанд, ошловчи моддалар бор.
Май — июнда пишиб етилади. Экилганидан кейин 3—4йили ҳосилга киради. 7—8 ёшида ҳар бир дарахти 25— 30 кг гача ҳосил беради. Ш., асосан, ёввойи олчага пайванд қилиниб кўпайтирилади. Меваси янгилигида ейилади, консервалар — мураббо, компот, шарбат ва бошқалар тайёрланади. Касалликларга ва зараркунандаларга ҳамда совуққа чидамли. Ш. етарли даражада суғорилмаганда қалқондорлардан зарарланиши мумкин. Узбекистоннинг барча вилоятларида ўстирилади.
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |