Шпиндел (нем. урчуқ) — 1) металл қирқиш станогининг иш вали. Унга асбоб (фреза, парма, жилвир тош ва бошқалар) ёки ишлов бериладиган буюм маҳкамланади. Ш. тишли ва тасмали узатма орқали ёки бевосита электр двигател ёки ҳаво турбинасидан ҳаракатга келтирилади; 2) прокат стани валларини айланма ҳаракатга келтирувчи оралиқ вал. шаҳрининг бир учига прокатлаш вали (жўва), иккинчи учига ҳаракатлантириш вали қўзғалувчан қилиб бириктирилади; 3) йигириш машинаси урчуғи; 4) кема шпали (чиғири) нинг ўқи ёки клапанининг стержени; 5) пахта териш машинаси иш органи. Пахта теришаппаратига ўрнатилишига қараб, Ш. вертикал (тик) ва горизонтал (ётиқ) хилларга бўлинади, пахта териш машинаси эса вертикал Ш.ли машина ва горизонтал Ш.ли машина деб номланади. Ўзбекистонда ХХ аср 90-йиллари ўрталаригача асосан вертикал Ш.ли машиналардан фойдаланилган, бундан кейин горизонтал Ш.ли машиналар ҳам ишлатила бошлади. Вертикал шаҳрининг дастлабки хиллари пўлат вал (стержен) ёки труба (қувур) сиртига 3 ёки 4 қатор вертикал аррасимон тишлар қирқиб чиқарилган. Бундай Ш.лар пахта териш жараёни талабларига тўлиқ жавоб бермаслиги (уларни тайёрлаш ва таъмирлаш технологиялари мураккаблиги, терилган пахтанинг сифатига таъсир қилиши, тишларни тезтез ювиб туриш лозимлиги) ни ҳисобга олиб, ўзи тозаланадиган таркибий Ш. яратилди. Унинг асосий иш органи — икки ёнига штамплаб тишлар чиқарилган пўлат лента. Уни 4 қиррали пўлат қувурга спирал ҳолида ўраб (тишларини винт чизиғи бўйича жойлаштириб), бир учи маҳкамланган ва иккинчи учи бўш қолдирилган. Бундай конструксиядаги Ш. тебранма ҳаракатланиши натижасида сиртига, тишларига ғўза тупи, барглари ва ўтларнинг шираси ёпишмаслиги туфайли терим машинасининг иш унумдорлиги ошди, терилган пахтанинг ифлосланиши ва толанинг механик шикастланиши камайди, энг асосийси шаҳрини тезтез ювиб туришга ҳожат қолмади. Вертикал Ш.ли пахта териш машинасининг барабанига 12 тадан Ш. ўрнатилган. Мас, икки қаторли терим аппаратида 8 та барабан бўлиб, Ш.лар сони 96 тага етган. Ш. тиш чиқарилган қисмининг уз. 60 мм.

Горизонтал Ш. пўлат стержендан тайёрланади. Узунлиги 145 мм бўлиб, 3 қаторли тиш қирқиб чиқарилган 70 мм ли қисми конуссимон шаклда, иккинчи учига ҳаракатга келтирувчи конуссимон тишли ғилдирак (шестерня) ясалган. Бундай Ш.лар кассеталарга ўрнатилади. Мас, 2 қаторли машинада 48 та кассета бўлиб, ҳар бирига 18 тадан Ш. ўрнатилади, уларнинг машинадаги умумий сони 864 та. Технологик жараён (пахта териш)да Ш. тишларига шира ёпишмаслиги учун шу 864 та шаҳрининг ҳар бирини сув билан намлаб туриш мақсадида полеуратандан тайёрланган ёстиқча, сув билан таъминлаш усукуналари, 500 л ҳажмли бакдаги сувни ёстиқчаларга етказиб берадиган насос кўзда тутилган. Горизонтал Шлар таъмирланмайди, маълум муддат ишлатилгач, ташлаб юборилади. Ш.ларнинг ишлаш тартиби пахта териш машинаси мақоласида келтирилган.

Вертикал Ш.лар тузилиши, тайёрланиши ва ишлатилиши жиҳатдан горизонтал Ш.ларга нисбатан анча устун ва арзон туради. Вертикал Ш., асосан, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган, горизонтал Ш. АҚСҲ да ишлаб чиқарилади. Ўзбекистонлик олим ва ихтирочичконструктор Л.М. Розенблюм Ўзбекистон шароитида вертикал шаҳрининг горизонтал шаҳридан афзаллигини ҳам назарий, ҳам амалий жиҳатдан исботлаган. Таркибий вертикал шаҳрини Ўзбекистон Фанлар академияси Механика ва иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлиги институтида академик Ҳ.Ҳ. Усмонхўжаев ва техника фанлари номзоди Қ. Иноғомовлар яратишган.

Анвар Ризаев, Қўрқмас Иноғомов.