Шпон (нем. майда тараша, пона) — 1) ёғоч ғўлаларни шилиш станокларида шилиб, рандалаш станокларида рандалаб ва арралаш станокларида арралаб олинадиган юпқа материал. Шилиб олинган Ш. (0,1 — 10 мм қалинликда) фанер тайёрлашда, арралаб олинган Ш. (1 — 10 мм) мусиқа асбобларининг қорин қопқоқларига ёпиштиришда, рандалаб олинган Ш. (0,2—5 мм) дурадгорлик буюмлар сиртига қоплашда ишлатилади; 2) матбаада — сатрлар орасини катталаштириш учун қўйиладиган пластинкасимон оралиқ (пробел) материал (қистирма).