Shpur
Шпур (нем. из) — силиндрсимон кон лаҳими бўлиб, бурғилаш натижасида ҳосил бўлади (диаметри 75 мм гача, чуқ. 5 м). Ўлчамига кўра Шлар: майда (1,5 м гача), ўртача (1,5—2,5 м) ва чуқур (2,5 м дан зиёд) ҳамда йўналиши бўйича — горизонтал, вертикал ва қия бўлади. Ш.ларни бурғилашда бурғилаш болғалари, электропарма ва бошқалар енгил бурғи машиналаридан фойдаланилади. Ш.лар қоя тоғ жинсларидан иншоотларни ўтказишда, уларга портловчи моддаларни жойлаштиришда ва фойдали қазилмаларни майдалаб уриб туширишда, гидротехника ва йўл қурилишида ишлатилади.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |