Shrift
ШофиъийликШрифт (немисча: ёзмоқ) — мтбаада — ҳарф териш машиналарида матнлар териш учун мўлжалланган босмахона литерлари (ҳарфлари). Вазифасига кўра, матнларни териш; муқовалар, титул варақлари, сарлавҳаларни териш ва кичик босмахона формалари (дипломлар, бланклар, этикеткалар, эълонлар ва ҳоказо) матнларини териш учун мўлжалланган Шрифтларга бўлинади. Босмахона Шрифтлари ёзилиш шаклига, яъни қиялигига қараб, тўғри, курсив, қия; нормал, энсиз, энли; оддий (оқ), ярим қора, қора Шрифтларга бўлинади. Ёзилиш шакли бир хил бўлган Шрифтлар турли кеглдат Шрифтларга бўлинади; кегли ва ёзилиш шакли турлича, лекин ёзилиши бир хил бўлган Шрифтлар шрифт гарнитураси деб аталувчи битта гуруҳга бирлашади (қаранг Гарнитура). Гарнитура журнал учун мўлжалланган, дарсликларга мўлжалланган ва бошқалар хилларга бўлинади. Булардан ташқари, чизмачилик Шрифтлари ҳам бор. Улар қўлда ёзилиб, чизмага қўшимча тушунтиришлар бериш, техник ҳужжатларни тўлдириш ва бошқаларда қўлланади. Босмахона Шрифтлари стандартлаштириб қўйилади. Ўзбекистонда Шрифтлар 6 гуруҳ қилиб стандартлаштирилган.
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |