Shrook Wafa
Шроок Вафа (1997-йил 13-майда туғилган)[1] — мисрлик аёл шахматчи. У ФИДЕ аёл гроссмейстер унвонига эга.
| Шроок Wафа | |
|---|---|
|
| |
| Мамлакат |
|
| Туғилиши |
13 Май 1997 (ёши 29) Миср |
| Саравҳа | Аёл гроссместер |
Биографияси
Шроок Wафа 2013-йилда аёллар ўртасида шахмат бўйича Африка чемпионатида ғолибликни қўлга киритди[2]. Ушбу муваффақият туфайли у аёл гроссмейстер (WГМ) унвонига сазовор бўлди[3] ва 2015-йилги шахмат бўйича аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионатига йўлланма олди[4].
Шроок Wафа 2014, 2016 ва 2019-йилги шахмат бўйича Африка чемпионатида аёллар ўртасида бўлиб ўтган мусобақаларда муваффақиятли қатнашиб, ғолиб бўлди[5].
2015-йилги аёллар ўртасидаги шахмат бўйича жаҳон чемпионатида у биринчи раундда дунёнинг иккинчи рақамли шахмат аёл гроссмейстери Жу Венжун томонидан мағлубиятга учради. Бу унинг жаҳон чемпионатидаги дебюти эди.
Шроок Wафа 2012-йил ФИДЕ халқаро аёл шахмат устаси (WИМ) унвонини қўлга киритди. Бундан бир йил аввал эса у WФМ унвонига сазовор бўлган эди.
У 2015-йилги ФИДЕ нинг ТОП-100 талик шахматчи қизлар рўйҳатига киритилган.
Шроок Wафанинг ФИДЕ рейтингидаги натижаси шахматнинг рапид йўналиши бўйича юқори (2038 балл 2022-йил август ҳолатига кўра)[6].
У оқ доналарда ўйнаб, жами 312 та ғалаба, 76 та дуранг ҳамда 134 та мағлубият билан якунланган ўйинларни намойиш этган. Шроок Wафанинг қора доналар билан бўлган ўйинлари ҳам у қадар катта тафовутга эга эмас, 299 та ғалаба, 150 та мағлубият ва 70 та дуранг билан якунланган ўйинлар (2022-йил август ҳолатига кўра) шулар жумласидандир[7].
Шахсий ҳаёти
Шроок Wафанинг синглиси Шаҳенда Wафа ҳам аёл гроссмейстер ҳисобланади. Опа-сингил Wафалар мусобақаларда Миср нуфузи учун дона сурадилар.
Манбалар
- ↑ Топ 100 Гирлс Май 2015 (Wайбаcк Мачине сайтида 2019-03-31 санасида архивланган) ФИДЕ
- ↑ Африcан Индивидуал Wомен Чесс Чампионшип 2013 Чесс-Ресулц
- ↑ Интернатионал Титле Регулатионс: Табле фор Диреcт Титлес (Wайбаcк Мачине сайтида 2019-03-28 санасида архивланган) ФИДЕ
- ↑ ФИДЕ Wорлд Wоменъс Чесс Чампионшип 2015: плаерс
- ↑ Африcан Индивидуал Чесс Чампионшипс 2014 Wомен Чесс-Ресулц
- ↑ „Шроок Wафа рейтинги“. Қаралди: 16-08-2022.
- ↑ „Шроок Wафа рейтинги“. Қаралди: 16-08-2022.