Шрот (нем. майда бўлаклар, қийқим) — ёғекстраксия корхоналарида ишлаб чиқариладиган қўшимча маҳсулот; чорва моллари учун тўйимли озуқа. Мойли экинлар уруғи экстраксиясидан кейин майдаланган уруғдан органик эритмалар ёрдамида олинади. Хом ашёга қараб соя Ш., рапс Ш., хантал Ш., чигит Ш., канакунжут Ш., наша Ш. ва бошқаларга ажратилади. Ш. протеинга бой озуқа. 100 кг кунгабоқар Ш.ида 100 озуқа бирлиги ва 37,6 кг га яқин ҳазм бўладиган протеин; 100 кг наша Ш.ида 82 озуқа бирлиги ва 24,8 кг ҳазм бўладиган протеин бор. Ш. таркиби Е витамини, В гуруҳ витаминлари ва фосфорга бой.

Чигит Ш. таркиби ва олиш усулига кўра 3 тур (ҳар бир тур навлар)га бўлинади. Чигит экстраксияфорпресслаш схемаси (И тур), липидга бой соҳа стандарти (11 тур), сифати яхшиланган протеинли ва госсипол миқдори камайтирилган — техника шартлари бўйича (3 тур) қайта ишланиб Ш. олинади. Ш. таркибида И тур 1нави бўйича намлик 7 — 9%, хом мой 1,5%, хом протеин 44%, хом клетчаткалар 14%, эркин госсипол 0,02% ни ташкил қилади. Ҳамма Ш.лар аралаш емга қўшилган ҳолда берилади. Ш. қоғоз қопларда ёки зараркунандалар бўлмаган омборларда, шамол ўтиб турадиган, қуёш нури ва иссиқлик манбаидан муҳофазаланган тоза, қуруқ биноларда идишсиз (уюм ҳолида) сақланади.

СҲ. ўз-ўзидан ўт олмаслиги ва бузилмаслиги учун қиш ойларида сақлаш ёки жўнатиш олдидан 35°, ёзда эса 50° трагача совитилади.