Shtamp
Штамп (итал. муҳр) — 1) техникада — материал (металл, пластмасса ва бошқалар)га босим билан ишлов бериб ва уни қисмларга бўлиб муайян шаклдаги буюмлар тайёрлаш учун мўлжалланган асбоб. Материалга текис ва ҳажмий; совукдайин ва қиздириб ишлов берувчи турларга бўлинади. Совуқлайин ишлов бериш учун мўлжалланган Ш., асосан, икки қисм: матрица (қолип) ли пастки қисм ва бир ёки бир неча пуансон ўрнатилган юқори қисмдан иборат бўлади. Қиздириб ишлов бериш учун мўлжалланган шаҳрининг болғалаш, чўктириш, кесиш, эгиш ва бошқалар хиллари бўлади. Ҳар қайси детал учун "ўзининг" (яъни унинг шаклига мос) Ш.и ишлатилади. шаҳрининг конструксияси буюм (детал) тайёрланадиган материалга, штамплашда фойдаланиладиган машина турига (болға, босқон, пресс ва бошқалар), бажариладиган амаллар (операциялар) хилига (қирқиш, ўйиб тушириш, эгиш ва бошқалар), ишлаб чиқаришнинг турига (доналаб, кўплаб ёки сериялаб ишлаб чиқариш) ва бошқалар омилларга боғлиқ бўлади. Ш. очиқ ва берк, бир ва кўп ариқчали турларга ҳам бўлинади. Очиқ шаҳрида ишчи элементлар (пуансон ва матрица) орасидаги тирқиш иш жараёнида ўзгаради, берк Ш.ларда бу тирқиш ўзгармайди. Материалларга босим билан (Ш. ёрдамида) ишлов бериш усули штамплаш деб аталади. Штамплашда буюмнинг шакли ва ўлчамлари шаҳрининг шакли ва ўлчамларига мос бўлиб чиқади; 2) муассаса ҳужжатлари ва хизматга оид расмий қоғозларнинг бурчакларига босиладиган, шу муассасанинг номи, қайси юқори ташкилотга қарашли эканлиги акс эттирилган муҳр (одатда, тўртбурчак шаклида бўлади) ва муҳр изи.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |