Штат (инглизча: стате — „давлат“) — 1) айрим мамлакатлар (АҚШ, Бразилия, Венесуэла, Мексика, Нигерия ва бошқалар)да федерация субектларининг номи. Штатнинг ҳуқуқий ҳолати, унинг ҳокимият органлари ваколатлари доираси, марказий ҳукумат билан ўзаро муносабатлари федерал конституция билан белгиланади. Айрим мамлакатлар (АҚШ, Мексика)да штатларнинг ўз конституцияси бор. Штатга сайланадиган ёки тайинланадиган губернатор раҳбарлик қилади, унинг ваколатлари баъзи жиҳатдан давлат бошлиғининг ваколатига ўхшаб кетади. Штатда қонун чиқарувчи орган, одатда, икки палатали бўлади. Штат ўз суд тизимига ва қоидага кўра, ўз жиноят ҳамда фуқаролик қонунчилигига эга бўлади. Штат суверен давлат ҳисобланмайди; 2) муассаса, корхона ишчи-хизматчиларининг таркиби.

Манбалар