Shtopor
Штопор (голландча – тиқин) – 1) авиацияда – самолётнинг барча уч ўқи атрофида ўз-ўзидан айланиб ва кичик радиусли спирал ҳосил қилиб хавфли пасайиши. Самолёт атака бурчагидан четга чиққанда юз беради. шаҳрининг ўнақай, чапақай, тик, қия, текис, турғун ва нотурғун хиллари бўлади. Ш. Кўпинча учувчининг хатоси туфайли юз беради. Баъзан, машқ қилиш ва спорт мақсадларида учувчи самолётни атайлаб Ш. ҳолатига киритиши мумкин. Самолётни атайлаб Ш. ҳолатига киритиш ёки ундан чиқаришни биринчи марта 1916-йилда рус ҳарбий учувчиси К. К. Арсеулов амалга оширган. Кейинчалик инглиз олими Г. Глацерт, рус олими В. С. Пишнов шаҳрининг назарий асосини яратишган. Ҳозир самолётни Ш. ҳолатидан чиқариш оддий ишга айланиб қолган. Синов учишлари пайтида шаҳрига қарши парашютлар ёки ракеталар қўлланади; 2) йўғон (10–20 мм диаметрли) пўлат симни спиралсимон шаклда бураб тайёрланадиган бурғисимон асбоб (қозиқ). Бир учида арқон (канат) боғлаш учун ҳалқа бўлади. шаҳрини ерга, дарахтга ёки музга бураб киргизиб, ҳалқасига самолёт, вертолёт, кичикроқ кемалар, палаткалар арқон билан боғлаб (швартовка) қўйилади; 3) резина, пўкак тиқинли бутилкалар ва бошқалар идишларнинг тиқинини бураб чиқариш учун ишлатиладиган асбоб. Бир учида спиралсимон резба, 2учида ҳалқаси ёки банди бўлади.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |