Штрек (нем. — масофа) — горизонтал ёки бир оз энкайтириб қазилган ер ости кон иншооти, ер юзасига бевосита чиқиш йўлига эга бўлмайди. Одатда, фойдали қазилма ёки жинс қатламларининг йўналиши бўйлаб кавланади. Қандай мақсадда кавланганлиги ва жойлашишига қараб Ш. ташиб чиқарувчи, сув оқизувчи, вентиляцион ва кўтарилувчи (қатламнинг кўтарилиши бўйича кавланган), диагонал (ташиб чиқарувчи Ш.ларни ўзаро диагонал билан боғлайдиган) турларга бўлинади.