Штурм (нем. — шиддатли ҳужум) — душман истеҳкоми, таянч пункти ёки қалъа, шаҳарга қилинган шиддатли ҳужум. Қалъаларни эгаллашда қадимдан қўлланилиб келинган. Иккинчи жаҳон уруши даврида кучли мустаҳкамланган Кёнигсберг, Берлин ва бошқалар шаҳарлар ҳам Ш. йўли билан олинган.