Штуцер (нем. ) — учларига резба очилган катта труба. Бошқа узун трубаларга ёки идиш (резервуар) ва аппаратларнинг чиқариш патрубокларига пайвандланади, кавшарланади ёки бураб маҳкамланади. Сув қувуридан сув ёки ҳавони чиқариб юбориш, суюқлик босимини ўлчаш мақсадида улардан суюқлик олиш учун ишлатилади. Штуцер иссиқлик алмашиниш қурилмаларида кимёвий технология жараён қурилмаларида кенг фойдаланилади.