Shuayb
Шуайб (арабча: شعيب) — Қуръонда тилга олинган пайғамбарлардан бири. Арабистонлик 4 пайғамбардан (Ҳуд, Солиҳ, Муҳаммад билан бирга) бири. Шуайб ўз қавмини фасоҳатли усуллар билан имонга даъват этганлигидан „пайғамбарлар хатиби“ деб ном олган. Шуайб ва унинг қавми Арабистон ярим оролининг Қизил денгиз қирғоғидаги Мадён деган жойда яшаб ўтган. Бу қавм, асосан, савдо-сотиқ билан шуғулланган. Улар Аллоҳга ибодат қилиш ўрнига турли илоҳларга сиғинадиган, моддий бойлик орттиришга ҳирс қўйган, бу йўлда ҳар қандай разолат, ноҳақликлардан қайтмайдиган кишилар эди. Савдо қилганларида тош-тарозидан уриб қолишга одатланишганди. Шуайб ўз қавмини савдода ҳалолликка, кишилар ҳақига хиёнат қилмасликка даъват эта бошлади. Шуайбнинг насиҳатларига кўнмаган қавмнинг барчаси зилзила юз бериши натижасида ҳалокатга учради. Қуръонда пайғамбарларга бўйсунмаган қавмларни Аллоҳ қаттиқ азобга дучор қилиши эслатилади. Шуайб алайҳис-салом ва унинг ўз қавмини даъват қилгани ва гумроҳ қавмнинг бошига тушган азоб-уқубатлар ҳақида Қуръонда Аʻроф сураси, 85-87-оятлар, Ҳуд сураси, 87-90-оятларда баён қилинган[1].
Манбалар
- ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Шуайб“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (Ш-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.
Ҳаволалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ислом шахсияти ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |