Shukrullo
Шукрулло (исми ва тахаллуси; фамилияси Юсупов) (1921-йил 2-сентябр, Тошкент — 2020-йил 19-июл[1]) — Ўзбекистон халқ шоири (1981) ва Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими (1977). Шукрулло Юсупов 1921-йил 2-сентябрда Тошкентнинг Олмазор маҳалласида зиёли оилада туғилди. Отаси – Юсуфҳўжа Маҳмудҳўжа ўғли шифокор бўлган. Онаси – Зайнабхон ҳам илмли аёл бўлган. Шоир педагогика билим юрти (1935–1938) ва Низомий номидаги Тошкент педагогика институтини тугатган (1944), 1938-йил Қорақалпоғистонда, 1939–1945-йилларда Тошкентда ўқитувчилик қилган. Кейин Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида маслаҳатчи (1945–1949), Ўзбекистон давлат нашриётида муҳаррир (1945–51; 1955–65). 1951-йилда миллатчилик ва советларга қарши тарғиботда айбланиб, 25 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган, Сталин вафотидан кейин озод этилган (1955).
| Шукрулло Юсупов | |
|---|---|
|
Файл:Шукрулло Юсупов (1971-йилги расм).жпг Шукрулло 1971-йилда | |
| Таваллуди |
2-сентябр 1921-йил |
| Вафоти |
19-июл 2020-йил (98 ёшда) Тошкент |
| Мукофотлари |
|
Шеърий тўпламлари
Илк шеърлар тўплами – „Биринчи дафтар“ (1949). Шундан кейин унинг „Қалб қўшиқлари“ (1949), „Ҳаёт илҳомлари“ (1959), „Умрим борича“ (1960), „Инсон ва яхшилик“ (1961), „Инсон – инсон учун“ (1964), „Зарралар“ (1973), „Суянчиқ“ (1977), „Яшагим келади“ (1978), „Сенинг бахтинг“ (1988), „Тўкилган дардларим“ (2001) каби шеърий тўпламлари эълон қилинган. Шукрулло лирик шеърларида севги ва вафо, меҳр ва оқибат сингари инсоний қадриятларни улуғлаб, китобхонда ялқовлик, лоқайдлик, калондимоғлик, ҳасадгўйлик, ғаразгўйлик каби иллатларга нисбатан нафрат туйғусини уйғотишга интилган. Лирик қаҳрамоннинг руҳий оламида кечган ва кечаётган эврилишларни инсон ва жамият, инсон ва табиат ўртасидаги узвий алоқани тасвирлаш орқали кўрсатиб берган.
Ижоди
Шукрулло „Чоллар“ (1948), „Россия“ (1956), „Икки қоя“ (1964), „Тонг отари“ (1966), „Гул ва оташ“ (1972), „Кўнгил чироғи“ (1975), „Аср баҳси“ (1985) ва бошқа достонларни ёзган. Шоирнинг болаларга бағишланган шеър ва эртаклари „Баҳор совғаси“ (1962), „Юлдузлар“ (1964) шеърий тўпламларидан ўрин олган. „Хатарли йўл“ (1962), „Табассум ўғрилари“ (1964), „Тўйдан кейин томоша“ (1980), „Ўғрини қароқчи урди“ (1982), устоз ёзувчиларнинг ижоди тажрибалари тўғрисида баҳс юритувчи „Жавоҳирлар сандиғи“ (1983) эссеси, қатағон даври даҳшатлари ҳақидаги „Кафансиз кўмилганлар“ (1989) автобиографик қиссаси, „Қасосли дунё“ (1994) публицистик мақолалар тўплами, Убайдулла Хўжаев тўғрисидаги „Тирик руҳлар“ (1999) роман-хроникаси муаллифи. Шукруллонинг „Хатарли йўл“, „Табассум ўғрилари“, „Унсиз фарёд“, „Тўйдан кейин томоша“, „Жанжал“, „Ўғрини қароқчи урди“ сингари шеърий, насрий драмалари бор.
Шукрулло Карло Гоцсининг „Бахтиёр гадолар“ песаси, Шандор Петёфи, Т.Шевченко, Қ.Қулиев ва бошқа шоирларнинг шеърларини ўзбек тилига таржима қилган. Унинг асарлари рус, араб, турк, озарбайжон, қорақалпоқ, қозоқ, қирғиз тилларида нашр этилган.
Нашр қилинган асарлари
1958-йилда бир жилдлик, 1973-йилда 2 жилдлик, 1977-йилда „Жавоҳирлар сандиғИ“ бадиа-китоби, 1981-йилда 3 жилдлик асарлари босилди. 1997-йилда „Ўғрини қароқчи урди“ драмалар тўплами чоп этилди. 1991-йилда „Кафансиз кўмилганлар“ ва рус тилида (Москвада) „Крик души“ песалар тўплами босилди. 1999-йилда „Тирик руҳлар“, 2002-йилда „Оғир кунлар севинчи“ қисса ва романлари нашр этилди[2].
Мукофотлари
Шукрулло „Ўзбекистон халқ шоири“ унвони, Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти (1994)[3]. „Дўстлик“ (1994)[4] ва „Эл-юрт ҳурмати“ (1999) орденлари билан мукофотланган[5].
Асарлари
- Шукрулло. Кафансиз кўмилганлар. Роман. Т.: Адабиёт ва санъат нашриёти, 1991.
- Шукрулло. Тирик руҳлар. Роман. Т.: Адабиёт ва санъатнашриёти, 1999.
- Шукрулло. Избранние стихотворения. Москва. „Художественная литература“, 1987.
Адабиёт
- Раҳимжонов Нуъмон. Шоир ва давр. Монография. Т.: „Фан“, 1983.
- Умрбоқийлик (Шукрулло ҳаёти ва ижоди ҳақидаги мақолалар тўплами). Т.: Адабиёт ва санъат нашриёти, 2002.
- Танланган асарлар, 2 ж.ли, Т., 1973–1974; Ўғрини қароқчи урди (песалар), Т., 1995; Тирик руҳлар, Т., 1999; Тўкилган дардларим, Т., 2001; Оғир йиллар қувончи, Т., 2003.
Манбалар
- ↑ „Ўзбекистон халқ шоири Шукрулло (Юсупов) вафот этди“. газета.уз. Қаралди: 3-август 2023-йил.
- ↑ ЎзМЕ
- ↑ „„Халқ сўзи" газетаси 1994-йил 5-феврал кунги сони Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони “Адабиёт, сан’ат ва ме’морчилик соҳасида Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Республикаси давлат мукофотини бериш тўғриси”да "ги Фармони Қаралган сана=17.10.2024“ (ҳттп://пресс.натлиб.уз/).[сайт ишламайди]
- ↑ „„Халқ сўзи" газетаси 1994-йил 26-август сони Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1994-йил 25-августдаги "Ўзбекистон Республикаси Мустақиллиги э`лон қилинганлигининг уч йиллиги муносабат билан мукофотлаш тўғрисида» ги фармон“ (ҳттп://пресс.натлиб.уз/).[сайт ишламайди]
- ↑ „О награждении в связи с 28-летием государственной независимости Республики Узбекистан группы работников сфер науки, образования, здравоохранения, литературы, культуры и искусства“. УзА (2019-йил 29-август). Қаралди: 2019-йил 31-август.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
- 2-sentyabrda tugʻilganlar
- 1921-yilda tugʻilganlar
- Toshkentda tugʻilganlar
- 2020-yilda vafot etganlar
- 19-iyulda vafot etganlar
- Toshkentda vafot etganlar
- El-yurt hurmati ordeni sohiblari
- Doʻstlik ordeni sohiblari
- Mehnat shuhrati ordeni sohiblari
- Shuhrat medali sohiblari
- Oʻzbekistonlik yozuvchilar
- Navoiy nomidagi davlat mukofoti laureatlari
- Oʻzbekistonda xizmat koʻrsatgan madaniyat xodimlari
- Toshkent davlat pedagogika universiteti bitiruvchilari
- Oʻzbekiston SSR xalq shoirlari