Шуллуктепа — Қарши воҳасидаги ўрта асрларга оид йирик қўҳна шаҳар харобаси. Ҳозирги Қарши шаҳридан 8 км шим.ғарбда, Қашқадарёнинг чап қирғоқларига яқин ерда жойлашган. Кўпчилик тадқиқотчилар томонидан қадимий Насаф шаҳри харобаси эканлиги эътироф этилади.

СҲ. 1883-йил рус археологлари В.В.Крестовский, 1895 ва 1910-йилларда Б.И. Литвинов, 1910-йилда Д.И.Логофет томонидан текширилиб, умумий маълумотлар тўпланган. Бу тадқиқотчилар араб географлари асарларида қайд этилган Насаф шаҳри айнан шу ерда жойлашганлиги ҳақидаги фикрни илгари сурганлар. 1916-йилда шарқшунос Л.А.Зимин биринчи бўлиб шаҳрида археологик тадқиқотлар ўтказган. Кейинчалик бу ёдгорликда С.К.Кабанов, М.Е.Массон, Б.Д.Кочнев, В.А.Пирин, М.Х.Исомиддинов каби археолог олимлар тадқиқот ишлари ўтказганлар. Ушбу тадқиқотлар натижаларининг кўрсатишича, Ш. ўрнида мил. 3—ИВ асрларда дастлаб унча катта бўлмаган истеҳком бунёд этилиб, 5—ВИ асрларда қалъа (150×80) ва уни ўраб турган шаҳристон шаклланган. 6—ВИИИ асрларда эса шаҳристон қалинлиги 15 м бўлган девор билан ўраб олинган. Араблар истилоси ва унга қарши кўтарилган қўзғолонлар оқибатида Нахшаб шаҳри (Заҳҳоки Морон) аста-секин вайронага айлангач, ИХ асрдан бошлаб қуйи Қашқадарёдаги шаҳарсозлик маркази Ш. ўрнида ривожланади. 200 га майдонни эгаллаган бу янги шаҳар араб манбаларида Насаф деб атала бошланган. 10—ХИИ асрларга оид араб географлари (Ибн Хурдодбеҳ, Истахрий, Ибн Ҳавқал, Муқаддасий, Самъоний) асарларида ушбу кўҳна шаҳар қалъадан ташқари шаҳристон ва рабодга эга эканлиги, шаҳар ўртасидан дарё оқиб ўтиши, шаҳарнинг 4 дарвозаси борлиги қайд этилади, айрим бош кўчаларнинг номлари тилга олинади.

шаҳрида олиб борилган тадқиқотлар шаҳар Мовароуннаҳрнинг ички ва ташқи иқтисодий савдо алоқаларида фаол иштирок этганлигини кўрсатади. Ш. (Насаф) орқали илк ва ривожланган ўрта асрларда Эрон ва Хуросоннинг савдо шаҳарларини Самарқанд, Чоч воҳаси ва Фарғона водийси билан, Бухорони Термиз, Балх ва Ҳиндистоннинг савдо марказлари билан боғловчи транзит савдо йўллари ўтиши бу шаҳар ривожига катта таъсир кўрсатганлигини қайд этиш мумкин.

Мўғуллар босқинидан сўнг шаҳар харобага айланади ва унинг харобалари кейинчалик Ш. номи билан атала бошланади.

Адабиёт

  • Массон М.Е., Столичнме города в области низовев Кашкадари с древнейших времен, Т., 1973; Сул ейманов Р.Х.,Древний Нахшаб, Т., 2000.

Ўктам Мавлонов.