Шулха (рус. шелуха — қобиқ, пўчоқ) — чигитдан мой олишда чиқадиган қўшимча маҳсулот; чорва моллари учун озуқа. 1 т чигитдан 300 кг атрофида Ш. олинади. Таркибида 4—6% оқсил, 2—3% ёғ, 37% азоциз экстрактив моддалар ва 43% клетчатка, 0,02% эркин госсипол бор. 1 кг шаҳрида 0,21 озуқа бирлиги, 10 г оқсил, 1,9 калций ва фосфор, 0,02—0,05% заҳарли ёки зарарли модда бўлади. Гидролиз саноатида 1 т шаҳридан 85 л спирт, 300 кг линолит (қурилиш плиталари), 28 кг карбонат ангидрид, 20 кг сирка кислота ва бошқалар олинади. Ш. асфалтланган очиқ майдонларда бунт ҳолида сақланади, сақлаш муддати 6 ойдан ошмаслиги керак. Шу муддат ўтгач, унинг сифати текшириб турилади (қаранг Ёғмой саноати).