СҲУМКА – бир ёки бир неча тўртликлардан иборат бўлган ҳазиломуз украин халқ қўшиғи. Шумка, одатда, ўйинга тушиб ижро этилади. Унинг мисралари саккиз ҳижодан иборат бўлади ва ҳар мисранинг тўртинчи ҳижосидан кейин сезура тушади. Мисрадаги икки ритмли гуруҳда ҳижо бир хил нисбатда бўлади. Шумкадаги ритмик қисқалик бевосита унинг ўйин-ҳаракат пайтидаги ижроси билан боғлиқдир. Украин ёзма адабиётида Т.Г.Шевченко, С.Руданскийлар шумка шаклида ше’рлар ижод қилишган.

Манбалар

ЖАҲОН АДАБИЙОТИ ТЕРМИНЛАРИНИНГ ҚИСҚАCҲА ИЗОҲЛИ ЛУҒАТИ Тошкент Наврўз наштиёти 2019-йил