Shush
Шуш (форсча: شوش; Шуш, Шоош номи билан ҳам романизация қилинган, Эроннинг Хузистон вилоятининг Шуш шаҳристони Марказий тумандаги шаҳар. Ҳам туман, ҳам шаҳристон маркази вазифасини бажаради[2]. Қадимги Суза шаҳри[3] яқинида.
Шуш شوش | |
|---|---|
| Шаҳар | |
| 32°11′41″Н 48°14′51″Э / 32.19472°Н 48.24750°Э | |
| Мамлакат | Эрон |
| устон | Хузистон |
| шаҳристон | Шуш |
| бахш | Марказий туман |
| Ҳукумат | |
| Майдон | 3,652 км2 (1,410 кв ми) |
| Расмий тил(лар)и | форс тили |
| Аҳолиси (2021) |
79 048[1] |
| Вақт минтақаси | УТC+3:30 |
| Телефон коди | +98 |
|
| |
2006-йилги Миллий аҳолини рўйхатга олиш вақтида шаҳар аҳолиси 10 889 хонадонда яшовчи 53 897 кишини ташкил қилган[4]. 2011-йилги аҳолини рўйхатга олишда 14 563 та хонадондан иборат 59 161 киши бор эди[5]. 2016-йилги аҳолини рўйхатга олиш вақтида 21 649 та хонадонга бўлинган 77 148 киши истиқомат қилган[6].
Шаҳарнинг иқтисодий ўсишига Теҳрон—Хуррамшаҳр автомобил йўли ва Транс-Эрон темир йўли вокзали қурилиши сабаб бўлди. Шаҳар яқинида Муҳаммад Ризо Паҳлавий ҳукумати гидроэнергетика учун Диз тўғонини қурди (1959 ва 1963-йилларда қурилган), бу қурилиш ўз вақтида Эрондаги энг йирик қурилиш лойиҳаси бўлган[7]. Тўғон қуриб битказилганидан сўнг ҳудудда замонавий суғориш тизими қурилди ва агробизнес ривожланди. Шуш туялар учун ҳам қулай жой бўлиб, бу ҳудудда 3000 дан ортиқ туя бор, уларнинг аксарияти Ченан Шуш ҳудудидаги Анкуш қишлоғида.
Туризм ҳам муҳим иқтисодий фаолият бўлиб, Дониёр мақбараси, ИИИ аср шоири Дебел Хозаийнинг қабри, 14- ёки ХИИИ асрларга оид қадимий Эламнинг Чоға Занбил зиккурати, қадимий Суза шаҳри харобалари ва археологик манзилгоҳи билан боғлиқ. Суза яқинида жойлашган Чоға Занбил 1979-йилда ЮНЕСКОнинг Жаҳон мероси рўйхатига киритилган биринчи Эрон ёдгорлиги эди.
Шушнинг об-ҳавоси жуда иссиқ ёз билан характерланиб, бу фазлда ҳарорат 50 даража Селсийдан юқори бўлиши мумкин. Қиши эса юмшоқ ва ёмғирли. Бу шаҳарда қор ёғиши жуда кам учрайдиган ҳодиса. Аммо 2020-йилда Шуш шаҳри биринчи марта қор ёғишига гувоҳ бўлди ва бу шаҳар аҳолисини мамнун қилди[8].
-
Дарвеш бозори, 2004
Манбалар
- ↑ „Статистиcал Cентер оф Иран > Ҳоме“.
- ↑ Ҳабиби, Ҳассан „Аппровал оф тҳе организатион анд чаин оф cитизеншип оф тҳе элеменц анд униц оф тҳе натионал дивисионс оф Кҳузестан провинcе, cентеред ин тҳе cитй оф Аҳваз“ (фа). Исламиc Парлиамент Ресеарч Cентер. Министрй оф Интериор, Политиcал анд Дефенсе Cоммиссион оф тҳе Говернмент Боард. 2014-йил 17-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 25-январ.
- ↑ Шуш cан бе фоунд ат ГЕОнет Ном Сервери, ат тҳис линк, бй опенинг тҳе Адванcед Сеарч бох, энтеринг "-3085498" ин тҳе "Униқуэ Феатуре Ид" форм, анд cлиcкинг он "Сеарч Датабасе".
- ↑ „Cенсус оф тҳе Исламиc Републиc оф Иран, 1385 (2006)“ (фа) (Эхcел). АМАР. Тҳе Статистиcал Cентер оф Иран. 2011-йил 20-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 25-сентябр.
- ↑ „Cенсус оф тҳе Исламиc Републиc оф Иран, 1390 (2011)“ (фа) (Эхcел). Сйраcусе Университй. Тҳе Статистиcал Cентер оф Иран. 2023-йил 15-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 19-декабр.
- ↑ „Cенсус оф тҳе Исламиc Републиc оф Иран, 1395 (2016)“ (фа) (Эхcел). АМАР. Тҳе Статистиcал Cентер оф Иран. 2019-йил 22-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 19-декабр.
- ↑ „Тҳе Дез Мултипуропосе Дам Прожеcт ин Иран“. Сан Жосе Стате Университй. Қаралди: 2015-йил 13-январ.
- ↑ „بارش برف در خوزستان مردم را غافلگیر کرد - تسنیم“ (фа). خبرگزاری تسنیم | Тасним. Қаралди: 2024-йил 29-феврал.