Шутуркат, Уштуркат - Чоч (Тошкент) вилояти ҳудудида қад кўтарган ўрта асрлар (6—8, ИХ—ХИИИ асрлар бошлари)га мансуб савдо шаҳри харобалари ва археология ёдгорлиги. Ш. харобалари Эски Тошкентда Чирчиқ дарёсининг ўнг соҳилида "Пахта" темир йўл бекати яқинида ястанган. Майдони илк ўрта (6—8) асрларда тахминан 20 га, 9— ХИИИ аср бошларида эса қарийб 200 га га тенг бўлган. Харобанинг бир қисмини Чирчиқ дарёси ва Куркулдук суви ювиб кетган. Ш. ёдгорлиги 1934-йилда Г.В. Григорев томонидан ўрганилган.

СҲ. топоними "Туядек катта", "Туя карвони чўкадиган улкан шаҳар" маъноларини англатган. Х аср араб географи Ибн Ҳавқалнинг ёзишича, Ш. Шош вилоятида унинг пойтахти Бинкатдан кейин 3-ўринни эгаллаган. Айрим маълумотларга қараганда унинг харобалари Чирчиқ дарёсининг ўнг соҳилида дарё кечувидан юқорироқда жойлашган. Унинг ҳудуди соҳил бўйлаб қарийб 8 чақирим (1 чақирим — 1,06 км) ғарбга, дашт томон 2—3 чақиримга чўзилган. Муқаддасийнинг таърифлашича, шаҳар истеҳкомли бўлиб, унда усти тим шаклида ёпилган бозори бўлган. Ш. билан Бинкат оралиғи бир кунлик йўл бўлиб, бу оралиғда Данфағон — 2 фарсах, Бонукат (Худайнкат) — 3 фарсах, Бонукатдан Бинкатгача — 2 фарсах, шу масофада Залдикат каби шаҳарлар ўрин олган. шаҳридан қуйироқда эса Жиножжат (Чиночкат) шаҳри қад кўтарган. Суғд ва Чоч карвон йўли устида барпо этилган Ш. бу 2 минтақалараро савдода карвонлар тўхталадиган йирик савдо маскани сифатида муҳим аҳамиятга эга туякашлар шаҳри ҳисобланган.

Унда кўплаб сопол, шиша идишлар, пишиқғиштлар (аксарияти Х—ХИИ асрларга мансуб) ва бошқалар буюмлар топилган.

Абдулаҳад Муҳаммаджонов.