Шварсвалд - Германиянинг жан.ғарбий қисмидаги тоғ массиви, Рейн дарёсининг ўнг соҳилида. Узунлиги 160 км, эни 35–60 км. Энг баланд жойи 1493 (Фелдберг чўққиси). Грайит, гнейс ва қумтошлардан тузилган. Юқори Рейн пасттекислигига туташ ён бағри жуда тик. Чўққилари гумбазсимон ясси. Ён бағирлари кенг баргли ва игна баргли ўрмонлар билан қопланган, тоғ тепалари ўтлоқ. Уран ва полиметалл рудалари конлари бор. Минерал булоқлар ёнида курортлар (БаденБаден, Баденвайлер ва бошқалар) барпо қилинган.