Shvedlar
Шведлар — халқ, Швециянинг асосий аҳолиси (8,06 млн. кишидан ортиқ). Умумий сони 9,4 млн. киши (1990-йиллар ўрталари) Швед тилида сўзлашади. Диндорлари — христианлар (асосан, лютеранлар). Швед халқи мил. 1-минг йилликда Скандинавияда яшаган шим. герман қабилалари (свионлар, гаутлар, ётлар ва бошқалар) билан бирлашиш натижасида, илк ўрта аср Швед давлатининг шаклланиш даврида (ИХ—ХИ асрлар) таркиб топган. Шведлар этногенезида финлар ва саамлар маълум рол ўйнаган. Шведлар, асосан, саноатда, қисман қишлоқ хўжалигида банд.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |